Қирғизистон ва Эрон ўртасида бир қатор англашув меморандумлари имзоланди
(last modified Tue, 18 Jul 2017 12:16:18 GMT )
июл 18, 2017 17:16 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Эрон ўртасида бир қатор англашув меморандумлари имзоланди
    Қирғизистон ва Эрон ўртасида бир қатор англашув меморандумлари имзоланди

Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саййид Ҳасан Қозийзода Ҳошемий ва Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Батиралиев Бишкек шаҳрида саломатлик, дори-дармон саҳасида ҳамкорлик қилиш протоколини имзолашди ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича англашув меморандумларини тасдиқлашди

Эрон ва Қирғизистон ўртасида соғлиқни сақлаш, даволаш ва дори-дармон соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш хусусида англашув меморандуми имзоланди.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саййид Ҳасан Қозийзода Ҳошемий ва Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Батиралиев Бишкек шаҳрида саломатлик, дори-дармон саҳасида ҳамкорлик қилиш протоколини имзолашди ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича англашув меморандумларини тасдиқлашди. 

Шунингдек, Эрон ва Қирғизистон республикалари ўртасида қўшма комитет ташкил этилди. Ушбу қўшма комитетни ташкил этишдан мақсад, тасдиқланган англашув меморандумлар жараёнини тартибли тарзда ижро этилишини назорат қилиб бориш кўзда тутилади. 

Ёрлиқ