Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришнинг аҳамияти
(last modified Tue, 09 Aug 2016 15:58:53 GMT )
август 09, 2016 20:58 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Владимир Путин
    Ҳасан Руҳоний Владимир Путин

Эрон президенти, турли соҳаларда Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш аҳамиятини таъкидлади

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон, Россия ва Озарбойжон республикасининг 3 томонлама йиғилишида қатнашиш учун Бакуга сафар қилган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бу йиғилиш доирасида  Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, икки мамлакат раҳбарлариининг музокаралари учун вужудга келган муносиб фурсатнинг аҳамиятига тўхталиб, Россия президентини Эронга қилган сафарини ўта самарали бўлганини баён қилди.

Эрон президенти шунингдек Теҳрон ва 6 лик гуруҳининг ядровий музокаралари жараёнида Россия президенти бу музокаралар ва келишувни ҳосил бўлишига алоҳида эътибор қаратганди деб изоҳлади.

Россия президенти ҳам бу учрашувда Теҳронга қилган ўтган йилдаги сафари ва Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ва Эрон президенти билан учрашувларидан олган катта таассуротларини баён этиб, ўзаро алоқаларни тобора мустаҳкамланиб бораётганини айтди.