Зариф: Арабистон дунёда содир этилаётган кўплаб терактларнинг масъули
(last modified Fri, 21 Jul 2017 09:28:58 GMT )
июл 21, 2017 14:28 Asia/Tashkent
  • Зариф: Арабистон дунёда содир этилаётган кўплаб терактларнинг масъули

Эрон Ташқи ишлар вазири Арабистонни террорчиликда айблади

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифга кўра, 1998 йилдан бошлаб ҳозиргача жаҳонда содир этилган террорчилик амалиётларининг 94 фоизида Арабистон масъулдир.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар беришича, чоршанба  куни Эрон Ташқи ишлар вазири Американинг PBS телеканали билан  қилган суҳбатида "ваҳҳобийлик" радикал тафаккури Саудия Арабистонининг расмий идеологияси эканини таъкидлаб деди: Саудийлар режими нефт долларлари билан жаҳонда экстремизмни кенгайтириш пайидандир.

Муҳаммаджавод Зариф 2001 йилнинг 11-сентябрида  бўлган ҳужумлар ваҳҳобийликдан илҳом олганини баён этиб, илова қилди:  Дунёда бўлаётган террорчилик ҳужумлар  ушбу фикрий оқимга тааллуқли  бўлган кишилар томонидан амалга оширилмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳлар ушбу экстремистик идеологиялар  асосида жаҳон халқига қарши терактлар содир этаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Ёрлиқ