Теҳрон жума намозининг хутбалари
Қувайтнинг Эронга қарши ҳаракатлари лоббиларнинг босимларидандир
Пайшанба куни Қувайт ҳукумати Эрон маданий ва ҳарбий ваколатхонасини ушбу мамлакатда ёпиш билан бирга эронлик дипломатларнинг сонини ҳам "Абдулий" гуруҳчасининг жиноий иши баҳонаси билан камайтирди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий бугунги хутбаларда Қувайтнинг Эронга қарши ушбу ҳаракатларига ишора этиб, ушбу ишлар ортида америкалик ва сионистик лоббилар турганини баён этди.
Оятуллоҳ Хотамий Эронни минтақада энг қудратли бўлган мамлакат эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Эрон билан алоқаларни яхшилаш минтақадаги ва қўшни мамлакатларнинг манфаати учундир.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби, жумладан, Парижда "Мунофиқин" террорчилик гуруҳчасининг йиғилиши барпо этилганига ишора этиб деди: Францияда ушбу гуруҳ йиғилишининг ўтказилишига рухсат бериш амалий тарзда терроризмни ҳимоялаш ҳисобланади.