Шамхоний: Ироқ душманлари сепаратизм ва айирмачилик билан ўз ниятларини кўзлашмоқда
(last modified Sun, 23 Jul 2017 13:11:00 GMT )
июл 23, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Ироқ душманлари сепаратизм ва айирмачилик билан ўз ниятларини кўзлашмоқда
    Шамхоний: Ироқ душманлари сепаратизм ва айирмачилик билан ўз ниятларини кўзлашмоқда

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний якшанба куни Теҳронда Ироқ мудофаа вазири генерал Ирфан ал-Ҳиялий билан учрашган чоғида шундай айтдики, минтақада терроризмнинг қурбони бўлган мамлакатларнинг ҳамкорлиги терроризмнинг

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, душманларнинг очкўзлик ҳаракатларининг янада кенг тус олиши учун сепаратизм ва бузғунчилик ҳаракатлари билан ёндашишлари, келгусида Ироқда беқарорлик ва нотинчлик келтириб чиқаришда замин яратади. 

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний якшанба куни Теҳронда Ироқ мудофаа вазири генерал Ирфан ал-Ҳиялий билан учрашган чоғида шундай айтдики, минтақада терроризмнинг қурбони бўлган мамлакатларнинг ҳамкорлиги терроризмнинг бошқатдан шаклланиши йўлида превентив омил бўлади ва бегона ҳарбийлар ушбу терроризмга қарши кураш баҳонасида аралашув ҳаракатларини янада кучайтиришади.

Али Шамхоний, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни Ироқнинг барча қавмлари ва тоифаларининг манфаатини сақлашда, уларнинг хавфсизлигини таъминлашда ва барқарорликни ўрнатилишида муҳим омил ҳисобланади деб атади ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон давлати ва халқи Ироқ билан ҳамма соҳада ва йўналишда террорчиларнинг таҳдидларига қарши курашади ва тинчлик-осойишталикни ўрнатилишида шуниндек, шаҳарларни қайта қуриш ва ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилади.   

Ёрлиқ