Қосемий: АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари душманона нуқтаи назар билан ёндашилмоқда
(last modified Mon, 24 Jul 2017 12:43:00 GMT )
июл 24, 2017 17:43 Asia/Tashkent

АҚШ ишониб бўладиган мамлакат эмас, негаки ушбу давлат кўплаб ваъдаларига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини поймол этган

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Америка томонидан кўрилаётган кескин чоралар ва ҳаркатларнинг барчаси душманлик нуқтаи назари билан ёндашилмоқда ва ушбу мамлакат Эронга қарши бўлган ҳар қандай ишни қўллайди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида, мухбирлар томонидан Эроннинг ракета тизимини ривожлантириши ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда Сурия ва Ироқдаги охирги ғалабаларда Исломий инқилоб соқчилар корпусининг роли борлиги баҳонасида Эронга қарши эҳтимолий санкцияларнинг кучайтирилиши тўғрисида берилган саволга жавобан шундай айтдики, АҚШ ишониб бўладиган мамлакат эмас, негаки ушбу давлат кўплаб ваъдаларига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини поймол этган.

Қосемийга кўра, Американинг ҳозирги давлати Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолияти тўғрсидаги битимга салбий ёндашмоқда. Чунки, ушбу келишувнинг механизми мустаҳкам ва пухта ишлаб чиқилган. Шундан келиб чиқиб, АҚШ ушбу битимни кучини йўқотишга ҳаракат қилмоқда ва жаҳонда ва халқаро майдонда Эрон ислом жумҳуриятини қийин аҳволга солиш учун кескин сиёсатларни юритияпти.  

Ёрлиқ