Вашингтон Баржом мажбуриятларини бажариш учун сиёсий азм-иродаги эҳтиёж сезади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i21288
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Нью-Йорк Таймс газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури Эрон ва Америка ўртасида имзоланган бир томонлама келишув эмас, Америка эса бу келишув бир неча томонлама килишилган келишув эканлигини тушиниши лозим,-деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:51:29+00:00 )
июл 26, 2017 13:09 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Нью-Йорк Таймс газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури Эрон ва Америка ўртасида имзоланган бир томонлама келишув эмас, Америка эса бу келишув бир неча томонлама килишилган келишув эканлигини тушиниши лозим,-деб таъкидлади.

Муҳаммад Жавод Зариф мазкур сўҳбатида Америка Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини бажаришда минимал даражада олган мажбуриятларига қараб амал қилиши билан бу келишувда янги бир фаслни очди деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ижро этиш учун Америка сиёсий бир азм-иродага эҳтиёж сезади. Бу эса Америка сиёсатлари ва хатти-ҳаракатларидаги асосий бир кескинликдир деб эслатиб ўтди.

Албатта шундай назарга ташланадиким, ушбу келишувни Американинг айниқса Дональд Трампнинг қудрат бошига келишидан кейин юз фоизли тасир етказиши ва бир томонлама ёндошув доирасидан чиқарадиган масала бу Эрон ва 5+1 гуруҳи билан келишув, яъни уша Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури халқаро даражада келишилган сиёсий бир музокара ҳисобланади.

Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури келишувида имзолаган бошқа томонлар, жумладан Хитой, Россия ва Европа Иттифоқи ҳам мазкур келишувни сақлаш учун сиёсий азм-иродани мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби  Конг душанба куни ўтказилган матбуот конфренциясида бу шартномани муҳофазат этиш учун сиёсий азм-иродани мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаш зимнида, Хитойнинг фикрига кўра, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури бир неча томонлама имзоланган келишувнинг самарасидир ва халқаро кескинликлар, жумладан сиёсий ва дипломатик воситалардан фойдаланиш йўли орқали ядровий қурол-яроқларга тегишли бўлган масалаларни ҳал этишнинг энг яхши намунаси ҳисобланади.

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатларининг масъули Федерико Магрини бундан олдин бир томонлама равишда ушбу келишувни қайта кўриб чиқиш имкони йўқ. Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури бу келишувга имзо қуйган барча томонлар манфаатининг натижаси ҳисобланади ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгашининг резолюцияси ушбу келишувни тасдиқлаган,-деб таъкидлаган эди.

Замонавий дипломатия интернет маркази душанба куни нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида Американинг бундай хатти-ҳаракатларини таҳлил этиб шундай ёзади: “Вашингтонда шундай одамлар борки, ҳалигача иқтисодий санкциялар ва босимлар Эронни буй сунишга мажбур этади деб уйлашади. Улар Ироқ ва Эрон уруши замонида Эроннинг Ироққа берган жавобини эсдан чиқаришган. Ва Эрон катта зарар кўрганига қарамасдан энг замонавий қурол-яроқлар билан жиҳозланган Ироқ баробарида матонат билан устувор тўрганларини эсдан чиқарганга ўхшайдилар.”

Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури баробарида Американинг амалга ошираётган сай-ҳаракатлари халқаро муносибатлар билан қарши эканлигига шак-шубҳа йўқ. Аммо Американинг ушбу сайъ-ҳаракатида бирбирига қарши бўлган қарамақаршиликлар ҳам кўзга ташланади. Эроннинг шахсиятлари ва ташкилотларига қарши Американинг янги санкцияларни жорий этиши шундай бир ҳолда тасдиқлаш ва қонунга айланиши учун Америка конгрессининг ишчи дастурига киритилмоқдаким, Америка Қўшма Штатларининг президенти Дональд Трамп ўтган ҳафтада иккинчи маротаба Эрон томонидан ядровий келишув мажбуриятлари бажараётганини тасдиқлади. Шунинг учун Америка сайъ-ҳаракатларини Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини бажариш учун Трампнинг сиёсий азм-иродага эга бўлиши деб талқин этиш мумкин эмас.

Ҳақиқатан ҳам Америка давлати Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қараб амал қилишини тасдиқлаш билан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ижро этиш нуқтаи назаридан Эрон билан бирон бир мушкулотга эга эмас деб жилвалантирмоқчи бўлмоқда. Ҳолбуки Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ижро этишда Америка билан Эроннинг мушкулотлари бор. Чунки Америка Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури келишувидан кўзга тутилган асосий мақсадлар ва руҳини поймол этмоқда.