июл 28, 2017 17:58 Asia/Tashkent
  • Имом Хумайний (р.а) номидаги космодром
    Имом Хумайний (р.а) номидаги космодром

Эроннинг электроника саноати компаниясининг космик гуруҳи раисининг муовини ўз сўзларида Имом Хумайнмий (р.а) номидаги ушбу миллий космодром келгуси 10 йил учун Эроннинг аэрокосмик саноати эҳтиёжларини тўлиқ қоплайди деб айтди.

Кеча Эроннинг электроника саноати компаниясининг космик гуруҳи раисининг ўринбосари Маҳдий насирий  ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида  Имом Хумайний (р.а) номидаги  миллий космодромнинг очилишига ишора қилар экан,  Эрон Мудофаа вазирлигининг аэрокосмик мутахассислари Эронга нисбаттан қўлланган золимона санкциялар билан бир пайитда дунёниг энг янги стандартлари асосида ушбу космодромни лойиҳалаштирилиб йўлга қўйишга муваффақ бўлдилар деб айтди.

Насирий ўз сўзларида бу космодромнинг аҳамияти шундадирки, турли сунъий йўлдошларни орбитанинг қуйи сатҳига чиқариш қудратига эга бўлишидан ташқари сунъий йўлдошлар ёрдами билан  коммуникация, метерология, мавқеиятни аниқлаш, интернет, Эй Ти хизматлари ва сунъий йўлдош орқали хабар бериш шароитини муҳаё этишга қодир деб айтди.

 

Ёрлиқ