Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози хутбалари
Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний ўз хутбасида шундай таъкидладики, душманлар исломий мамлакатларнинг ривожланишини исташмайди. Имом Хумайни (ра) ҳазратлари Эронда жиддий ўзгартиришларни юзага келтирди.
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Ғарб мамлакатларининг айниқса Американинг Эроннинг Симурғ номли ракета ташувчисининг синовдан ўтказилганига бўлган кескин муносабати, уларнинг Эроннинг илмий жиҳатдан юксалиши ва тараққий этиши ҳамда Эроннинг Ғарб давлатларига қарам бўлмаслигидан хавотирланишмоқда ҳолос.
Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний ўз хутбасида шундай таъкидладики, Исломий инқилоб ғалабасидан олдин душман Эрон учун сукунатни истар эди. Улар эронлик ёшларнинг юксалишини ва кучли ҳаракат қилишларини хохлашмас эди.
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, душманлар исломий мамлакатларнинг ривожланишини исташмайди. Имом Хумайни (ра) ҳазратлари Эронда жиддий ўзгартиришларни юзага келтирди. Шунинг учун эндиликда, Исломий инқилоб муаззам раҳбари айтганларидек, душман илмий синовларни ўтказилишига ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишади.
Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон ислом жумҳурияти президентининг инаугурация ҳукмини қабул қилиш маросимига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳуриятининг тизимида халққа хизмат қилиш юксак ифтихор бағишлайди. Негаки, Эрон халқи ҳар доим душман қаршисида қатъият билан туриб келган ва муқовамат ҳаракатларини амалга оширган.