Ҳасан Руҳоний: Европа ядровий келишувнинг ижросини таъминлашда оғир вазифани ўз зиммасига олган
(last modified Sat, 05 Aug 2017 12:45:32 GMT )
август 05, 2017 17:45 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Европа ядровий келишувнинг ижросини таъминлашда оғир вазифани ўз зиммасига олган
    Ҳасан Руҳоний: Европа ядровий келишувнинг ижросини таъминлашда оғир вазифани ўз зиммасига олган

Бугунги кунда Европа ушбу ядровий келишувнинг ижро этилишида мажбуриятни ўз зиммасига олган тарафларнинг ўз вазифаларига қатъий амал қилишларига масъулдир

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувдаги мажбуриятларга айрим томонларнинг амал қилмаётганини таъкидлаб шундай айтдики, бугунги кунда Европа ушбу ядровий келишувнинг ижро этилишида мажбуриятни ўз зиммасига олган тарафларнинг ўз вазифаларига қатъий амал қилишларига масъулдир. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Европа иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерени билан учрашган чоғида, Эрон ислом жумҳурияти 12-давлатининг президент инаугурацияси маросимида иштирок этиш мақсадида Теҳронга ташриф буюрганига миннатдорчилик билдириб шундай айтдики, Теҳрон ҳар доим ядровий келишувга қатъий амал қилиб келмоқда ва муқобил томонлар ушбу келишувни бузмагунга қадар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаради. 

Эрон ислом жумҳурияти Американинг ядровий келишув ижросидаги тутган позициясини барча томонларнинг хавотирланишига сабаб бўлмоқда деб атади.   

Ёрлиқ