Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i21960-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Имом -хатиб қиёмат кунида бўладиган ҳисоб-китобларга ишора этди
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
август 11, 2017 16:29 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Имом -хатиб қиёмат кунида бўладиган ҳисоб-китобларга ишора этди

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳҳидий Кирмоний бугунги хутбаларда  қиёмат кунида бўладиган ҳисоб-китобларга ишора этиб, ушбу кунда одамлар талаб этувчи бўлишларини таъкидлади.

Имом-хатибга кўра, Ислом динининг усулига мутобиқ, қилган  амалларимиз ҳисоб-китоб бўлишидан олдин биз ўзимиз уларни текширишимиз лозим. Қиёмат кунида айримларнинг қилмишлари оғирлик билан муҳокама этилади ва айримларнинг қилмишлари эса осонлик билан муҳокама этилади. Буларнинг барчаси иснонларнинг амалларига боғлиқдир.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳҳидий Кирмоний, шунингдек,  бошқаларни тақвога чорлаб деди:  Охиратда зарар кўрмаслик учун оятлар ва ривоятлар асосида  барчамиз сўз ва амалларимизга эътибор қаратишимиз лозим.