Эрон президенти: Баржом дастури Эрон, минтақа ва бутун жаҳон учун манфаатлидир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Баржом дастурини Эрон, минтақа ва жаҳон учун ўта манфаатли эканлигини таъкидлаб, Баржом дастурига зарба беришга уринадиган кимсалар, энг аввало ўзлари ва ўз мамлакатига зарар етказадилар деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон давлатининг делегацияси йиғилишида сўзлаган нутқида Баржом дастурига қарши билдирган АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўнгги чиқишига ишора қилар экан, деди: "Баржом тарихнинг энг ёмон келишуви эди" деган АҚШ президентининг навбатдаги иддаоси бутлкул асоссиз ва нотўғри бир иддаодир, чунки Баржом дастури меъёрлари асосида ғолиб ва мағлуб мавжуд эмас.
Руҳоний шунингдек АҚШ давлати Баржом дастурига қарши чиққанида бутун жаҳон АҚШ қаршисида позиция тутади, чунки дунё мамлакатлари Баржом дастурини кучсизлантиришга уринадиган кимсаларга қаршидир деб аниқлик киритди.
Руҳоний шунингдек Теҳронда ўтказилган Эрон президентининг 12 чи давраси инаугурациясида дунёнинг 105 мамлакатлари ва халқаро ташкилотларнинг 130 намояндаларини қатнашганига тўхталиб таъкидладики: айрим томонлар Эронни изоляция қилишга уринишади, аммо бутун дунё баланд овоз билан " Эрон изоляцияда эмас" деб ҳайқиришмоқда.