Зариф: Эрон Арабистоннинг минтақадаги сиёсатини ўзгартиришини истайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i22476-Зариф_Эрон_Арабистоннинг_минтақадаги_сиёсатини_ўзгартиришини_истайди
Агар Саудия арабистони ўзининг минтақага қаратган сиёсатларини қайта кўриб чиқса, Эрон ҳам ўз ўрнида ижобий муносабатга киришади
(last modified 2018-08-22T17:51:49+00:00 )
август 23, 2017 17:56 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон Арабистоннинг минтақадаги сиёсатини ўзгартиришини истайди
    Зариф: Эрон Арабистоннинг минтақадаги сиёсатини ўзгартиришини истайди

Агар Саудия арабистони ўзининг минтақага қаратган сиёсатларини қайта кўриб чиқса, Эрон ҳам ўз ўрнида ижобий муносабатга киришади

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, агар Саудия арабистони ўзининг минтақага қаратган сиёсатларини қайта кўриб чиқса, Эрон ҳам ўз ўрнида ижобий муносабатга киришади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида Эрон доимо қўшнилари билан яхши алоқада бўлишини истайди деб айтди ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эроннинг минтақа мамлакатлари ва Арабистон билан ҳамкорликлари доирасидаги сиёсати ушбу йўналишди бўлган ва ўзгармаган. 

Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Эроннинг ишончи комилки, Арабистоннинг минтақадаги сиёсатлари бузғунчилик бўлган ва шунинг ортидан ҳатто ушбу мамлакатнинг ўзига ҳам зарар кўрди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Арабистоннинг Ироқдан Эрон ва Арабистон ўртасида воситачилик қилишини сўрагани ҳақида шундай айтдики, Саудия арабистони ўзининг айрим сиёсатларини қайта кўриб чиқиши керак. Агар ушбу мавзу кун тартибига қўйилса Риёз давлатининг миллий манфаатлари доирасида амалга ошади.  Эрон ташқи ишлар вазири Арабистон билан музокара ўтказишга Эроннинг тайёр эканлигини маълум қилди.