Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон ислом жумҳуриятини Ислом дунёсидаги тинч юрт деб атади
Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон ислом жумҳуриятини Ислом дунёсидаги тинч юрт деб атади. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний минтақа мамлакатларида сўнги пайтларда содир бўлаётган воқеа ҳодисаларга ва нотинчликларга ишора қилиб шундай айтдики, Исломий мамлакатлар сиёсатчилари 2 миллиард атрофидаги мусулмонларнинг келажагини эътиборга олиб, уларнинг яшашлари учун қулай шарт-шароитларни яратиб беришлари керак. Оятуллоҳ Имомий Кошонийга кўра, Ислом олами мустабид давлатларга қарши мустаҳкам ирода ва куч қувватга эгадир. Унинг таъкидлашича, бегоналар мусулмон юртларида ҳукмрон бўлмаслиги лозим. Исломий ўлкалар қудратли бўлишлари зарур бўлиб, мустабидларнинг ўзларининг ички ишларига аралашишларига йўл қўймасликлари лозим. Теҳрон жума намози имом хатиби Ол Сауд режимининг мусулмонларга қарши фитналарига ишора қилиб шундай айтдики, сўнги йилларда Ол Сауднинг бузғунчилик ҳаракатлари барчага аён бўлди. Шунингдек, ИШИД сингари такфирчи террорчи гуруҳлар Саудия арабистонининг маблағлари эвазига Яман, Сурия, Ироқ, Баҳрайн ва Фаластин юртларида жиноятларни содир этишмоқда. Оятуллоҳ Имомий Кошонийнинг айтишича, ўзини икки муқаддас ҳарам ходими деб иддао қиладиган Ол Сауд душман манфаатлари йўлида Яманда жиноят қилмоқда ва минтақанинг бошқа мамлакатларининг ички ишларига аралашади.