Инқилоб муаззам раҳбари: Диний ва инқилобий руҳиятни сақлаб қолишни дипломатияда муҳим деб атадилар
(last modified Sat, 26 Aug 2017 13:20:50 GMT )
август 26, 2017 18:20 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Диний ва инқилобий руҳиятни сақлаб қолишни дипломатияда муҳим деб атадилар
    Инқилоб муаззам раҳбари: Диний ва инқилобий руҳиятни сақлаб қолишни дипломатияда муҳим деб атадилар

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда дипломатия соҳасида фаол, тезкор, чаққон ва ҳушёр бўлиб иш олиб боришни таъкидлаб шундай айтдиларки, дипломатия масласида ўз инқилобимиз билан фахрланиб ҳамда миллий меъёрларга яъни инқилоб натижасида келиб чиққан нормаларга таяниб

Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун шанба куни Эрон ислом жумҳурияти президенти ва давлат ҳайъати аъзолари билан учрашган чоғида диний ва инқилобий руҳиятни ҳамда ориентацияни сақлаб қолишни дипломатияда муҳим деб атадилар. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда дипломатия соҳасида фаол, тезкор, чаққон ва ҳушёр бўлиб иш олиб боришни таъкидлаб шундай айтдиларки, дипломатия масласида ўз инқилобимиз билан фахрланиб ҳамда миллий меъёрларга яъни инқилоб натижасида келиб чиққан нормаларга таяниб, мустабид ва зулмга қарши ҳамда яккаҳукмронлик тузумларига қарши чиқишда қатъиятлик билан ёндашиш керак. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашларича, инқилобий меъёрларга ва позицияга қатъий амал қилиш бошқаларга нисбатан алоҳида эҳтиром кўрсатиш бўлади. Бу иш эса, дипломатия санъатида ён босиш, йўл бериш ва муроса қилишга қарши эмас. 

Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари иқтисодни Эроннинг ҳақиқий устувор йўналиши деб атадилар ва масъулларнинг тинимсиз ва доимий равишда халқнинг жумладан ишсиз ёшларнинг маъиший муаммоларини ҳал этиш учун тинимсиз саъй-ҳаракат қилишларини таъкидлаб шундай айтдиларки, иқтисодни нефтдан халос этиш керак ва ушбу мақсадларни Эроннинг инсоний кучлари, имкониятлари ҳамда потенцияли билан амалга оширса бўлади. 

Ёрлиқ