Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари қўшма ахборот анжумани ўтказишди
(last modified Fri, 12 Aug 2016 14:22:02 GMT )
август 12, 2016 19:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари қўшма ахборот анжумани ўтказишди

Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари қўшма ахборот анжумани ўтказишди

Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари қўшма ахборот анжуманида иштирок этишиб, икки давлатнинг минтақа ва халқаро масалаларидаги ва шунингдек икки томонлама алоқалари хусусидаги позициясини шарҳлаб беришди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркияга бир кунлик сафар уюштирган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун жума куни Анқарада ўз ҳамкасби билан ахборот анжумани ўтказишиб, шундай айтдики, Туркия халқи давлат тўнтарувчилари қаршисида қатъиятлик  кўрсатиш билан минтақа халқларига ифтихор бағишлашди. Минтақа аҳолиси бошқа бундай ҳарбий тўнтаришларга рухсат бермайди ва зўравонлик билан одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ва демократиясини тортиб қўйишларига ҳам ижозат беришмайди. Муҳаммад Жавод Зариф икки юртнинг алоқаларини мустаҳкам ва кенг қамровли деб атади ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики, Туркия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар кўлами анча кенг бўлиб, икки мамлакат музокара ўтказиш билан икки томонлама ҳамкорликларни янада кенгайтириши лозим. Унга кўра, Теҳрон ва Анқара ўртасидаги электр, газ ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликлар кўлами айрим монеъликларнинг бартараф этилиши билан янада кенгаяди. 

Ёрлиқ