Қурбон ҳайити намози
Эроннинг барча шаҳарларида Қурбон ҳайитининг намози ўқилди
Бугун Теҳронда Қурбон ҳайити наиози ўқилганидан кейин Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний ўзининг хутбаларида Ҳаж маросимининг фалсафаси, Байтуллоҳга бориш ҳамда Маккада жаҳон мусулмонларининг тўпланишини дунёда мавжуд ҳозирги вазият қаршисида мусулмонларга тегишли масалаларни муҳокама этилиши ва Ислом умматининг бедорлиги дея атаб, илова қилди: Мусулмонлар ўзларининг ҳукумат ва исломий мамлакатлар раҳбарларидан хавфсизлик ва бирликни барқарорлашларини ҳамда Ислом уммати ўртасида низоларнинг олдини олишни талаб қилишлари лозим.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний дунённиг турли нуқталарида Ислом душманларининг фитналари, зўравон қудратлар ва халқаро сионизмнинг уруш ва қон тўкишлар яратаётганликларига ҳам ишора этиб, қўшимча қилди: Ислом оламидаги пешволар ва барча исломий мамлакатлардаги жума намозининг имом-хатиблари Ҳаж маросимларида Фаластин, Яман ва Суриянинг ҳозирги вазияти ҳамда Ислом олами манфаатлари учун хавфсизликни барқарорлаш ва муаммоларни бартараф этишларга эътибор қаратишлари лозим.