Америка Эрон ядровий келишувини бузишга уринмоқда
(last modified Sun, 03 Sep 2017 06:23:11 GMT )
сентябр 03, 2017 11:23 Asia/Tashkent

Лекин, Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик томонидан нашр этилган янги ҳисоботда, АҚШнинг ушбу уринишларини жиддий муаммоларга йўлиқтирди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Американинг Эрон ядровий келишувини бузишга қаратилган уринишлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Америка қўшма штатларининг оммавий ахборот воситалари ва сиёсий доиралари Эроннинг “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури” доирасидаги ядровий келишувга қатъий амал қилаётганини шубҳа остига олиш учун ҳаракат қилишияпти. Лекин, Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик томонидан нашр этилган янги ҳисоботда, АҚШнинг ушбу уринишларини жиддий муаммоларга йўлиқтирди. Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик жорий йилнинг 31 август кунида Эрон ҳақида берган охирги ҳисоботида шу нарса маълум бўлдики, Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишувга тўла тўкис ва қатъий ёндашиб амал қилияпти. Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликнинг ушбу ҳисоботи, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон ядровий келишувига оид мажбуриятларини бузаётгани учун унинг муаммоларини икки ҳисса оширди. Оқ Уй айни пайтда, Эрон ядровий келишувининг давом этиши ва узайтирилишини олдини олиш мақсадида ҳар хил ҳийлаларни ва версияларни ўйлаб топмоқда. АҚШ президенти Доналд Трампга яқин манбалар томонидан билдирилган фикр мулоҳазалар ва гувоҳлар шуни кўрсатмоқдаки, Американинг эҳтимолий вариантларидан бири, бу  ядровий бўлмаган масалаларни баҳона қилиб Эрон ядровий келишувини бузишни кўзда тутган.

    Ушбу вазиятда, Трамп давлати Эронни ядровий келишувга қатъий амал қиладиган ягона давлат деб эълон қилиши мумкин, бироқ ракета синовларини амалга ошираётгани боис шунингдек, АҚШ давлати террорчи деб ҳисоблайдиган гуруҳларни ҳимоя қилиши ортидан уларнинг руҳияти анча пайсайди. Аммо, бошқа вариантлар ҳам муҳокама қилинмоқда. Америка давлати Эронга босим ўтказиш учун илгариги усуллардан фойланишни кўзда тутмоқчи. Яъни Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик ихтиёрига Эронда шубҳали ядровий фаолиятларга доир  сохта ва асоссиз маълумотларни тақдим этиб, Эрон ядровий дастурини қайта ўрганиб чиқишни талаб қилади. Доналд Трамп ўтган ҳафтада Американинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги намояндасини Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликнинг Венадаги қароргоҳига сафарбар этди. АҚШ намояндасининг ушбу сафардан кўзланган мақсади, Эроннинг ҳарбий базаларини текшириб чиқишни талаб қилиш учун ушбу халқаро агентликка босим ўтказиш бўлганлиги айтилмоқда.

     Бундан олдин ҳам Америка давлати ёлғон маълумотларни Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликка тақдим этган эди. Лекин, ушбу тақдим этилган маълумотлар сохта ва асоссиз эканлиги боис АҚШ давлатининг обрў эътиборига путур етди ва Агентликка ҳам бош оғриқ бўлди ҳамда бирон бир натижага ҳам эришилмади. Шулардан келиб чиқиб, Эрон ядровий дастурларидаги ҳарбий фаолиятларга доир ҳар қандай эҳтимоллар ҳақидаги даволи материаллар ишини кўриб чиқиш масаласи тамомила ёпилди ва агентлик ҳам ушбу мавзуни расман эълон қилди. Лос Анжелс таймз бу ҳақда шундай ёзадики, АҚШ президенти Доналд Трамп Америка қўшма штатларининг ҳимояси билан ядровий келишувни бузишдан ўзини тийиш вақти келди. Негаки, Эрон томони мазкур келишувдаги ўз мажбуриятларини сўзсиз бажариб келияпти. АҚШ ҳам ўзининг мажбуриятларини бажариши лозим.  Трамп бошчилигидаги Америка давлати ҳозирда қийин вазиятга тушиб қолган ва айни пайтда боши берк кўчага кириб қолган.

      Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тилерсон, АҚШ мудофаа вазири Жим Матис, Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи генерал Ҳарберт Мак Мистер ва АҚШ армияси бирлашган штаб бошлиғи генерал Жозеф Данфордлар Эрон ядровий келишувининг бузилишини Американинг фойдасига бўлмаслигини таъкидлашади. Шунингдек, Американинг Алмонитор нашриёти ҳам жума куни нашр этган мақоласида шундай ёздики, Оқ уй ишчилари штабининг янги раиси Жон Келлийнинг иш бошлаши ва Доналд Трампнинг бир нечта маслаҳатчиларининг ишдан кетиши, жумладан Оқ уйнинг юқори мартабали стратегик маслаҳатчиси Сетюн Банон ёки Сибастиян Горканинг ўз лавозимларидан бўшатилиши шунга олиб келдики, Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетишни истайдиган тарафдорларнинг Оқ уйда камайиши, Америка президентини ушбу масаладаги ҳаракатларини бироз бўлсада чеклаб қўйди. Шунга қарамай, АҚШ президенти ўзининг ҳаракатлари билан бошқаларнинг ишончсизлик кайфиятини янада кучайтирди. Доналд Трамп Эрон ядровий келишувига оид янги қарорини октябр ойида эълон қилади. Чунки АҚШ давлатининг ядровий келишув ҳақидаги учинчи ҳисоботини эълон қилиш вақти шу ойда белгиланган.       

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ