Юкиё Амано: Эрон ўз зиммасига олган шартларни айни пайтда ижро этмоқда
(last modified Mon, 11 Sep 2017 14:16:42 GMT )
сентябр 11, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • Юкиё Амано: Эрон ўз зиммасига олган шартларни айни пайтда ижро этмоқда
    Юкиё Амано: Эрон ўз зиммасига олган шартларни айни пайтда ижро этмоқда

"Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"да белгиланган мажбуриятларни Эрон томони ўз вақтида бажариб келмоқда. 

Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик бош директори яна бир бор Эроннинг ядровий келишувига доир мавжбуриятларини қатъий бажараётганини таъкидлади. 

Ассошитейдпресс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик бош директори Юкиё Амано бугун душанба куни Вена шаҳрида мазкур агентликнинг кузатув кенгашининг мавсумий йиғилишида шундай айтдики, олтилик давлатларининг яъни АҚШ, Франция, Британия, Хитой, Россия, Германия ва Эрон мамлакатларининг 2015 йилда Эрон ядровий фаолиятига доир эришилган келишувлари доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"да белгиланган мажбуриятларни Эрон томони ўз вақтида бажариб келмоқда. 

Юкиё Аманонинг таъкидлашича, Эрон ўз зиммасига олган шартларни айни пайтда ижро этмоқда. Эроннинг ўз мажбуриятларини сўзсиз бажараётганини Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик бош директори иккинчи бор тасдиқламоқда. 

Лекин шуларга қарамай, Америка давлатининг расмийлари Эронни "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"га масъулиятсизлик билан ёндашаётганлигини иддао қилмоқда ва Эрон ислом жумҳуриятига қарши босимларни янада кучайтиришга ҳаракат қилишияпти. 

Ёрлиқ