сентябр 13, 2017 18:48 Asia/Tashkent
  • Зариф: Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик Эроннинг сирларидан огоҳ бўлиш мақсадида Эронда текширув ўтказолмайди.
    Зариф: Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик Эроннинг сирларидан огоҳ бўлиш мақсадида Эронда текширув ўтказолмайди.

Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик томонидан Эроннинг ҳарбий марказларида текширув ўтказолмайди

Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишувга биноан, Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги Эроннинг сирларидан огоҳ бўлиш мақсадида Эронда текширув ўтказолмайди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни Россиянинг Сочи аэропортида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик томонидан Эроннинг ҳарбий марказларини кўздан кечириши ҳақида мухбирларга шундай айтдики, Эрон ядровий дастури доирасидаги битимга ва Қўшимча протоколга асосан, ядровий фаолиятлар олиб бориш имконияти мавжуд жойларда текширув ишлари олиб борилади.

Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, ҳозиргача Эрон Ислом жумҳурияти ва Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликнинг кўп маротаба маълум қилган келишувига мувофиқ, Эрон ушбу соҳада ўз зиммасига олган мажбуриятларига сўзсиз амал қилиб келияпти. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Эрон ва Россиянинг Эрон ядровий дастурига доир битим юзасидан, ўзаро келишиб иш олиб боришларига ишора қилиб шундай айтдики, Россия ядровий келишувни ҳимоя қилган ва икки мамлакат ҳам халқаро ташкилотларда бир бирларининг позицияларини ва кўп томонлама алоқаларини қўллаб қувватлайди.  

Ёрлиқ