Ироқ жанубида юз берган терактда шаҳид бўлган эронликлар сони 10 нафарга етди
(last modified Fri, 15 Sep 2017 12:21:37 GMT )
сентябр 15, 2017 17:21 Asia/Tashkent
  • Ироқ жануби
    Ироқ жануби

Басра шаҳридаги Эрон ислом жумҳурияти бош консули Ироқниннг Зейқор вилояти маркази Носирия шаҳри ғарбида амалга оширилган кечанги портлаш оқибатида шаҳид бўлган эронликлар сонини 10 нафарга етганини маълум қилди.

У шунингдек бу портлаш оқибатида 10 нафар Эрон фуқароларини жароҳат олганини эълон этди.

Кеча ИШИД такфирий террорчилик гуруҳи аъзолари  Ироқ жануби шарқидаги Зейқор вилояти  маркази Носирия шаҳри яқинидаги Фадак ресторани ва автомобиль назорати постига ҳужум қилиб, шу билан бир вақтда бомба ўрнатилган автомобилни ҳам портлатдилар.

Бу ҳужум натижасида 50 киши шаҳид бўлиб, 90 нафар ҳам жароҳатландилар.

Бугун Басра шаҳридаги Эрон ислом жумҳурияти бош консули Аҳмад Сиёҳпўш ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатида ҳозиргача 10 нафар эронликларни шаҳид бўлгани аниқланган, шаҳид бўлган бошқа бир неча нафар терилари чуқур куйгани туфайли аниқлангани йўқ деб таъкидлади. 

Ёрлиқ