Теҳрон жума намози хутбалари
Ироқ Курдистонининг мустақил бўлиш лойиҳаси сионистчадир
Теҳрон жума намозининг муваққат имом -хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний бугунги хутбаларда баён этди:Агар Курдистон минтақаси Ироқдан ажралса, эртага тарих олдида ажралишга сабаб бўлган кишилар ўз хиёнатлари учун жавоб беришлари лозим.
Имом-хатибга кўра, Ироқнинг Курдистон минтақаси янги Ўрта Шарқ лойиҳасини ижро этишга ҳаракат қилаётган Америка ва сионистик режимга қўшилиш ўрнига уларга қарши курашиши лозим.
Оятуллоҳ Имомий Кошоний ўзининг хутбаларида Муқаддас мудофаа кўплаб қадриятларга сабаб бўлгани ва душманни умидсиз қилгани борасида ҳам сўз юритиб, қўшимча қилди: Баржом мавзуида Американинг экспансионистик сиёсатлари қаршисида эронлик масъулларнинг кўрсатаётган матонати шаҳодат, фидокорлик ва жонбозлик бўлган Ошуро мактабидан намуна олишганликларини кўрсатади.