Зариф Баржомдан чиқиш оқибатлари бобида Американи огоҳлантирди
Муҳаммаджавод Зариф Американи огоҳлантирди
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифга кўра, агар Америка Баржом келишувидан чиқса.Эрон ҳам янги йўлларни ўзи учун танлайди.
Муҳаммаджавод Зариф "Ал-Жазира" телеканали билан қилган суҳбати давомида деди: Америка ядровий келишувга агар амал қилса, яхшироқ мавқега эга бўлиши мумкин.
Эрон ва 5+1 гуруҳи ўртасида эришилган Баржом келишуви 2016 йилнинг январ ойида ижро босқичига кирган. Бироқ Америка ушбу келишувни бажармасликка ҳаракат қилмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазири ушбу суҳбат давомида Қатарга қарши Саудия Арабистонининг сиёсатлари ҳамда минтақада субот ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги Эрон ҳаракатларига Арабистон ва БАА нинг ушбу сиёсатлари салбий таъсир кўрсатишига ҳам ишора қилиб ўтди.