Руҳоний: Эрон давлати Арманистонга инженерия ва технология соҳаларида ёрдам кўрсатишга тайёрдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Арманистон бош вазири билан учрашганида Теҳрон давлати Ереванга янада кўпроқ муҳандислик ва технлогия соҳаларида ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати қўшни мамлакатлар хусусан Арманистон билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш қарорига келган деб айтди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шаҳрида Арманистон бош вазирини қабул қилганида, Эрон ислом жумҳуриятини Евроосиё иттифоқига қўшилиши минтақада янги алоқалар ва ҳамкорликлар жараёнини шакланишига муҳим рол ўйнашига тўхталиб, иккитомонлама савдо иқтисодий муносабатларни кучайтириш ва ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун Эрон ва Арманистон чегараларидаги эркин савдо минтақаларнинг потенсиаллари ва имкониятларидан юқори даражада фойдаланиш лозимлигини эълон қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти минтақада изчил тинчлик ва барқарорликни таъминлаш зарурлига ишора қилар экан, ҳар бир мамлакатдаги муаммолар ва бўҳронларга ечим топиш бутун минтақа манфаатидадир деб изоҳлади.
Арманистон бош вазири Карен Карапатиян ҳам бу учрашувда турли тармоқларда икки мамлакат ҳамкорликларини ривожлантиришга ишора қилиб, Арманистоннинг эркин савдо минтақаларида эронлик ширкатларни фаол ҳузур топишини таъкидлади.
Карапатиян шунингдек энергетика транзити тармоғида Туркманистон билан Эрон, Арманистон ва Грузиянинг учтомнлама ҳамкорликларининг ўта муҳимлигига тўхталиб, ушбу алоқаларни мустаҳкамлаш учун Теҳрон ва Ереван давлатлари қўшма комиссиялари янада кўпроқ саъй- ҳаракат қилиши зарур деб аниқли киритди.