Лорижоний: Американинг Баржомдан чиқиши бу келишувнинг умри тугади, дегани
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i24639
Эрон Исломий Кенгашининг раиси таъкидлади: Американинг Кенг қамровли муштарак дастур, яъни Баржомдан чиқиши ядровий энергетика бӯйича келишувнинг умри тугади, деган маънони англатади.
(last modified 2018-08-22T17:52:28+00:00 )
октябр 13, 2017 20:57 Asia/Tashkent
  • Сурат архивдан олинди
    Сурат архивдан олинди

Эрон Исломий Кенгашининг раиси таъкидлади: Американинг Кенг қамровли муштарак дастур, яъни Баржомдан чиқиши ядровий энергетика бӯйича келишувнинг умри тугади, деган маънони англатади.

Эрон Радио ва телевидениеси ташкилоти тарқатган хабарга кӯра Жаҳон мамлакатлари парламентлараро 137-йиғилишида қатнашиш учун Россияга сафар қилган  Эрон Исломий Кенгашининг раиси Али Лорижоний деди: Американинг ядровий келишувга нисбатан ғаразли муносабати дунёда янги кескинликларни келтириб чиқаради.

Лорижоний шунингдек бугун Россия Давлат Думасининг раиси Вячеслав Володин ва Федератсия Кенгашининг раиси Валентина Матвиенколар билан ӯтказган мулоқотларида ҳам Россиянинг Баржом келишувини қӯллаб қувватлашда муҳим рол ӯйнашига умид билдирди.

Жаҳон мамлакатлари парламентлараро йиғилиши эртага, яъни шанбе куни Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида бошланиб, беш кун давом этади. Бу муҳим халқаро йиғилишда дунёнинг 150дан ортиқ мамлакатлари парламентларининг вакиллари қатнашиши кӯзда тутилган.