Теҳрон ва Тошкент алоқаларида янги саҳифа очилмоқда
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сиёсий -иқтисодий делегация бошчилигида Теҳронга сафар қилган.
Абдулазиз Комилов Теҳронга қилган кечанги сафари жараёнида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб мулоқот ўтказди.
Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви жараёнида икки мамлакат ўртасида нефт ва газ соҳасидаги ҳамкорликлар, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, шунингдек икки мамлакат ўртасида тўғридан тўғри парвозларни амалга ошириш мавзулари юзасидан фикр алмашдилар.
Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлимига кўра, расмий ташриф билан Теҳронга сафар қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб мулоқот қилди.
Учрашувда Эрон ташқи ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги тарихий алоқалар ва ҳамкорликларга ишора қилар экан, турли соҳа ва заминларда ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳам Эронга қилган сафаридан хурсандлик изҳор этиб, бу сафарда уни Ўзбекистон нефт ва газ вазири, ҳамда Афғонистон ишларидаги бу мамлакат президентининг махсус вакили ҳамкорлик қилаётганлигини маълум қилди.
Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда томонлар нефт ва газ, туризм, консуллик ишларини осонлаштириш, муҳандислик ва технологик алоқаларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, учтомонлама ва тўрттомонлама транзит масалалари шунингдек терроризм ва эктстремизга қарши курашда ҳамкорликларни янада кучайтиришни эълон қилиб, муштарак иқтисодий комиссиясини ўтказилиши, билвосита икки мамлакат ўртасида авиарейсларни йўлга қўйилиши борасида ҳам музокара ўтказдилар.
Минтақадаги нотинчликлар хусусан Афғонистон, Ироқ ва Сурия бўҳронлари ва ўзгаришлари Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари мулоқотида кўриб чиқилган бошқа муҳим мавзулардан эди.
Муҳаммаджавод Зариф ва Абдулазиз Комилов учрашувдан кейин икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликлар дастурини имзоладилар.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Қозоғистонда бўлиб ўтган Исломий ҳамкорлик ташкилоттига аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашганида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида ҳеч қандай тўсиқ ва муаммолар мавжуд эмаслигини таъкилаганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бу учрашувда Эрон билан кўптомонлама ҳамкорликларини ошириш ва кенгайтиришга қизиқиш билдириб, Тошкент давлати Форс Кўрфази ва дунёнинг бошқа мамлакталари билан ҳамкорликларини кенгайтиришни имкони бўлган 4 томомонлама коридорга махсус аҳамият беради. Зеро икки мамлакат манфаатлари ҳам бу арсадаги ҳамкорликларнинг гаровидадир деб таъкидлади.
Айтиш керакки Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевни президент бўлганидан кейин Тошкент давлати минтақа мамлакатлари билан алоқалари ва ўзаро ҳамкогрликларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шунингдек Тошкент давлати Теҳрон билан ҳам алоқаларини кенгайтиришга саъй ҳаракат қилаётгани назарга ташланади.
Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида амалга оширилган ўзгаришлар билан икки давлат потенсиали ва имкониятларидан фойдаланиш масаласи ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтириш учун муҳим фурсат ҳисобланади
" Атлантика" номли ўрганишлар маркази раиси ва тарих масалалари таҳлилчиси Асан Асубалиевнинг айтишича, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги янги ташқи сиёсати асосида бу давлат минтақада устунлик қилиш учун узоқ муддатли мақсадларга эга эди.
Ўзбекистоннинг собиқ президенти томонидан тасдиқланган ва бу мамлакат ташқи сиёсатидаги стратегиясида Марказий Осиё масаласи Тошкент давлатининг энг муҳим мавзулардан эди ва бу давлат ҳар доим минтақада таъсирчан ва муҳим давлат сифатида ўзини таништиршга уриниб келганди.
Бугунги кунда Теҳрон ва Тошкент давлатлари муштарак муаммоларига айланган бошқа масала терроризм ва экстремизм муаммосидир.
Айни шу масала минтақа давлатлари хусусан Маркзий Осиё мамлакатларини бир бирлари билан ҳамкорликларини кенгайтириши ва терроримзга қарши курашни кучайтиришларини тақазо этмоқда.
Бошқа таъбир билан айтганда, Тошкент давлти минтақадаги бошқа мамлакатлар ўртасида ҳамкорликларни кенгайтириш учун махсус кўприки сифатида хизмат қилиши ҳам мумкин.
Аммо Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини Теҳронга уюштирган сафари икки давлат алоқаларида янги саҳифани очиб беришига шубҳа йўқ.