Теҳрон жума намози хубалари
(last modified Fri, 20 Oct 2017 13:15:34 GMT )
октябр 20, 2017 18:15 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хубалари
    Теҳрон жума намози хубалари

Яккаҳукмрон тузумларнинг Исломий инқилоб моҳиятини тан олмаслиги ортидан, жаҳон мустабиди Эрондан ғазабланмоқда

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, яккаҳукмрон тузумларнинг Исломий инқилоб моҳиятини тан олмаслиги ортидан, жаҳон мустабиди Эрондан ғазабланмоқда. 

Ҳужжатул ислом вал муслимийн Коземи Сиддиқий Теҳрон жума намози хутбасида  Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши сурбетларча билдирган баёнотининг сабабини ҳам, Эрон исломий инқилоби моҳиятини ва асосини қабул қилмасликдан деб атади. 

Теҳрон жума намози имом хатибининг айтишича, яккаҳукмрон тузум Исломий инқилоб ғалабасининг дастлабки кунлариданоқ турли хил фитналарни жумладан фирқачилик ҳаракатларини ва Эронга қарши 8 йиллик жангни ташкил этишди. Аммо, Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни (ра)нинг ҳушёрликлари билан ва Эрон халқининг зийраклиги туфайли ушбу фитна ва ғаламизликларга барҳам берилди. 

Теҳрон жума намози имом хатиби АҚШнинг Исломий инқилоб соқчилар корпусига қарши санкцияларни жорий этишига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу санкцияларнинг сабаби Соқчилар корпусининг Ироқ ва Суриядаги Американинг ҳимоясида бўлган ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиб, АҚШнинг Ўрта Шарқ минтақасидаги шум режаларини барбод қилиши бўлди.