Эрон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари Теҳронда учрашди
(last modified Mon, 15 Aug 2016 14:25:08 GMT )
август 15, 2016 19:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари Теҳронда учрашди

Эрон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари икки юрт ўртасидаги алоқаларнинг икки томонлама, минтақавий ва халқаро майдонда янада кенгаётганини муҳим аҳамият касб этади деб аташди

Эрон ва Бурунди ташқи ишлар вазирлари икки юрт ўртасидаги алоқаларнинг икки томонлама, минтақавий ва халқаро майдонда янада кенгаётганини муҳим аҳамият касб этади деб аташди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Бурунди ташқи ишлар вазири билан Теҳронда учрашганида шундай айтдики, Эрон Африка мамлакатлари билан барча томонлама алоқаларни ва муносабатларни кенгайтиришда ижобий ва конструктив ҳаракат қилади. Эрон ташқи ишлар вазири Брунди давлатининг халқаро ташкилотларда хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ва ҳарбий блокларга қўшилмаслик ҳаракатидаги позициясини юқори баҳолаб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти Бурунди юртида сиёсий барқарорликни ҳимоя қилиш билан, ушбу мамлакат билан илмий, таълим-фан, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликларни янада кенгайтиришга тайёрдир. Бурунди ташқи ишлар вазири ҳам ушбу учрашув чоғда Эрон билан яхши алоқалар ўрнатилганига ишора қилди ва шундай айтдики, Бурундининг Эрон ислом жумҳурияти билан алоқалари муҳим аҳамиятга эгадир.