Ҳасан Руҳоний: Теҳрон ва Бакунинг иродаси барча томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлашдир
(last modified Wed, 01 Nov 2017 13:18:35 GMT )
ноябр 01, 2017 18:18 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Теҳрон ва Бакунинг иродаси барча томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлашдир
    Ҳасан Руҳоний: Теҳрон ва Бакунинг иродаси барча томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлашдир

Икки мамлакатнинг юқори мартабали делегациясининг доимий мулоқотларини ва музокараларини Теҳрон ва Баку муносабатларининг ва ҳамкорликларининг тараққий этиши доирасида муҳим аҳамият касб этади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Баку алоқаларини ривожланмоқда деб айтди ва шундай таъкидладики, Эрон ва Озарбайжонннинг иродаси икки томонлама алоқаларни ва ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдир.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан Теҳронда учрашган чоғида икки мамлакатнинг юқори мартабали делегациясининг доимий мулоқотларини ва музокараларини Теҳрон ва Баку муносабатларининг ва ҳамкорликларининг тараққий этиши доирасида муҳим аҳамият касб этади деб атади. 

Ҳасан Руҳоний Эрон ва Озарбайжоннинг Рашт-Осторо йўналишидаги темир йўл барпо этилишини, икки юртнинг муштарак лойиҳаси номи билан Шимол-Жануб коридоридаги транзит алоқаларини ривожлантириш йўлида муҳим қадам деб ҳисоблади. 

Ушбу темир йўл линиясидан Уммон дарёси ва Форс кўрфази минтақаларидан товарларни ва юкларни Кавказ ва Шарқий европага транспортировка қилишда фойдаланиш имконияти яратилди. 

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам Эрон, Россия ва Озарбайжон президентларининг уч томонлама йиғилишларида иштирок этиш мақсадида Теҳронга сафар қилди. Илҳом Алиев ушбу учрашувда уч томонлама муносабатларнинг ривожланиши учала мамлакатнинг юк ташиш ва шимол-жануб коридорида ҳамкорликларининг янада кенгайиши ва тараққий этишининг фойдасига эканлигини таъкидлади.    

Ёрлиқ