ноябр 11, 2017 18:16 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Душманлар айни пайтда минтақада янги фитналар устида ишлашмоқда
    Ҳасан Руҳоний: Душманлар айни пайтда минтақада янги фитналар устида ишлашмоқда

Бугун Ироқ, Сурия ва Ливан халқи ўз армияларининг ҳимояси остида ва дўст мамлакатларнинг ҳимояси билан айниқса Эрон ислом жумҳуриятининг қўллаб-қувватлаши билан деярли ушбу муаммолардан қутилишди ва терроризм масаласи ушбу юртларда тугаш арафасида турибди

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, душманлар турли хил кўринишдаги фитналарни амалга оширишда мағлубиятга учраганидан кейин, айни пайтда минтақада янги ғаламизликлар ва режаларни қўллашни кўзлашмоқда. 

Ал-Олам тарқатган хабарга кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун шанба куни Теҳронда ҳокимият етакчилари билан ўтказган йиғилишдан сўнг мухбирлар олдидаги чиқишида минтақа халқларининг терроризмга қарши курашдаги катта муваффаятларига ишора қилиб шундай айтдики, бугун Ироқ, Сурия ва Ливан халқи ўз армияларининг ҳимояси остида ва дўст мамлакатларнинг ҳимояси билан айниқса Эрон ислом жумҳуриятининг қўллаб-қувватлаши билан деярли ушбу муаммолардан қутилишди ва терроризм масаласи ушбу юртларда тугаш арафасида турибди. 

Эрон президентининг қайд этишича, душманнинг минтақада географик чегараларни ўзгартиришга ва мамлакатларни парчалаб юборишга қаратилган режалари ҳам барҳам топди. 

Шунинг учун, бугунги кунда ушбу муваффақиятлар ортидан шубҳасизки Америка ва Сионистик режим асабийлашган. Ҳасан Руҳонийнинг қўшимча қилишича, Яманнинг қашшоқ халқи кўп йиллардан буён бомбардимон қилинмоқда. Бунинг ортидан эса ушбу юртда вабо касали кенг тарқалди. Яман халқи эса қаҳатчилик ва очарчиликда кун кечирмоқда.      

Ёрлиқ