Зариф: Ол Сауд режими тарихий ҳақиқатларни кўрмаганга олмоқда
(last modified Fri, 17 Nov 2017 12:49:29 GMT )
ноябр 17, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири сўзлаган нутқида Ол Сауд режими тарихий воқеликлар ва ҳақиқатларни кўрмаганга олиши билан, жоҳиллик ва душманона ҳатти- ҳаракатларини давом этирмоқда ва ҳозиргача фақат ўз манфаатларига зарба бергану холос деб айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон парламенти мухбирига берган интервьюсида  Ол Сауд режими валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг кўп можаролар ва муамоларга сабаб бўлаётган сиёсатлари ҳамда Арабистон ва Эрон ўртасида тўқнашувларни келиб чиқаши эҳтимолига тўхталиб,  Эрон ислом жумҳуриятининг сиёсатлари ҳардоим  мантиқ ва ақл доирасида бўлган деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек,  Эрон ислом жумҳурияти  уруш ва кескинликларни кўпайтириш ўрнида  минтақада тинчлик, осойишталик ва барқарорликни қайта таъминлашга ҳаракат қилмоқда деб таъкидлади.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  Яман, Ливан, Сурия ва Ироқда  Ол Сауд режимининг душманона -ваҳшиёна сиёсатлари ва жиноятарига ишора қилар экан, минтақа халқлари  бундай сиёсатлардан катта зарар кўрган ва ушбу ҳатти-ҳаракат ва сиёсатлар зудлик билан тўхталишини керак деб қўшимча қилди.

Олдинроқ ҳам Эрон ташқи ишлар вазири  Ол Сауд режимининг минтақада тажовузкорлик ва зўравонлик сиёсатлар олиб бориши ҳамда хавф хатарли позициясини давом этиши тўғрисида огоҳлантирганди.

Ёрлиқ