Инқилоб раҳбари: ИШИДни асосан йўқ қилингани, АҚШ ва унга қарам бўлган режимларга жиддий зарба етказди
(last modified Wed, 22 Nov 2017 07:30:54 GMT )
ноябр 22, 2017 12:30 Asia/Tashkent

Эрон исломий Инқилоб соқичлар корпуси Қудс бўлинмаси қўмондони Исломий Инқилоб муаззам раҳбари маҳзарига йўллаган мурожаатида ИШИД такфирий террорчи гуруҳини ёвузликлари ва жиноятларини якунланганини эълон қилди.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари идораси маълумотлар сайтининг хабар беришича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг мактубига берган жавобида, дедилар: Худованди таборак ва таолога чин дилдан шукроналар айтаманки,  сиз ва турли даражадаги сизнинг ҳамкорликларингизнинг фидокорлиги ва жиҳод- саъй -ҳаракати билан янги баракатлар ато қилди. Зўравон қудратлар томонидан ташкил этилиб бошқариладиган шундай бир ёвуз ва жинояткор террорчи гуруҳ  Ироқ ва Сурия мамлакатларида сиз дек солиҳ бандалар қўли билан таг- тубидан йўқ қилинди.

Ул Зот  шунингдек,  бу ғалабалар фақат ИШИД каби жинояткор, ёвуз ва террорчи гуруҳга зарба бўлмади, балки сионистик режимга қарши курашадиган муқовимат кучларини нобуд қилишга қаратилган ҳатти ҳаракатларни чипакка чиқариб, террористларнинг зўравон ҳомийлари воситаси билан мустақил давлатларни кучсизлантириш ва минтақа ичкарисида уруш оловини ёқишни мақсад қилганларнинг барча  сиёсатларига ҳам жуда жиддий зарба етказди деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари генерал Қосим Сулаймонийга хитобан дедилар:  сиз ушбу хавфли ва саратон безига ўхшаган  гуруҳни таг -тубидан йўқ қилиш билан  нафақат ислом дунёси ва минтақа мамлакатларига балки бутун дунёнинг  халқи ва умуман бутун инсониятга улкан хизмат қилдингиз.

Ул зот ушбу ғалаба билан табрик этар экан, душмналарнинг макр- ҳийласидан ғофил бўлмасликни тавсия этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида буюрдиларки, улкан сармоя ва харажатлар билан ушбу террорчи  гуруҳни ташкил этган ва бундай шум фитналарни вужудга келтиришга тайёргарлик кўрган давлатлар ва режимлар  ҳеч қачон жим тура олишмайди. Улар  ҳардоим  минтақада бошқача душманона сиёсатлар ва ёвузликлар билан янги можароларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилишади деб айтдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари исломий инқилоб соқчилар корпуси қўмондонига таъкид этиб ўтдиларки, тинимсиз саъй- ҳаракат, ҳушёрлик, бирликни сақлаш,  маданий ишлар, кўптомонлама тайёргарликларни ҳам эсдан чиқармаслмик  керак.

Оятуллоҳилузмоъ Узмоъ Хоманаий шунингдек генерал Сулаймонийга қилган мурожаатларида , сиз ва Сурия, Ироқ,  ва бошқа мамлакатлардаги мужоҳидларни Парвардигори маннон паноҳига топшираман ва барчангизга саломлар йўллаб дуо қилман деб айтдилар.

Айтиш керакки кеча Эрон исломий Инқилоб соқичлар корпуси Қудс бўлинмаси қўмондони Исломий Инқилоб муаззам раҳбари маҳзарига йўллаган мурожаатида ИШИД такфирий террорчи гуруҳини ёвузликлари ва жиноятларини якунланганини эълон қилди.

"Сипоҳнюс" ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс бўлинмаси бош қўмондони генерал Қосим Сулаймоний Исломий Инқилоб муаззам раҳбарига йўллаган мурожаатида қуйидагича эълон қилди: каминаи камтарин ушбу майдонда сиз Ҳазрат олий томонидан вазифадор этилган аскар сифатида   ИШИД террорчи гуруҳининг энг сўнги қўрғони бўлган Албукамол минтақасини озод этиш амалиётларини якунлангани, ҳамда АҚШлик- сионистик  ушбу гуруҳ  байроғини туширилиб, унинг ўрнида Сурия байроғини баланд кўтариш билан  ёвузликка асосланган бу жинояткор ва террорчи  гуруҳ ишғолгарлиги ва тажовузкорлигини якунланганини эълон қиламан.

Генерал Сулаймоний  бу урушда катта ҳисса қўшган аммо номлари маълум бўлмаган қўмондонлари, мужоҳидлар ҳамда бу йўлда ўз жонини фидо қилган  минглаб эронлик, ироқлик, ливанлик, афғонистонлик  ва покистонлик ҳарам мудофаачилари номидан ушбу буюк ғалаба муносабати билан  Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари, Эрон халқи ҳамда Ироқ ва  Суриядаги мазлум халқлар ва бутун жаҳон мусулмонларини табриклади.

Исломий Инқилоб соқичлар корпусининг Қудс бўлинмаси қўмондони шунингдек  Исломий Инқилоб муззам раҳбари ва Ҳазрат Оятуллоҳилузмоъ Систонийнинг ҳакимона ҳидоятлари ва  ақл -заковатга асосланган раҳбарлиги  билан ушбу заҳарли тўфон яъни ИШИД такфирий- террорчи гуруҳига қарши кураш олиб бориш учун барча гуруҳлар тўпланишиб  бирлашишди деб қўшимча қилди.

У ўз мурожаатида  ушбу  хавфли террорчи гуруҳни мағлубиятга учратиш учун Ироқ ва Сурия давлатлари, армиялари хусусан Ҳашадушшаъбий гуруҳи ва бошқа мамлакатлар мусулмон ёшлари , шунингдек Сайид Ҳасан Насруллоҳ бошчилигидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бор куч -қудратини ишга олиб мислсиз ҳисса қўшдилар деб таъкидлади.

Генерал Қосим Сулаймонийнинг мурожаатида келтирилишича,  эндиликда АҚШ президенти бўлган бу мамлакатнинг энг юқори мартабали расмийсининг тан олишича бу жиноятларнинг барчаси АҚШга тегишли ташкилотлар ва раҳбарлар томонидан лойиҳалиштирилиб амалга оширилган. бундан ташқари бугунги кунда ҳам Вашингтон давлатини ҳозирги давлати томонидан ҳам бундай ҳатти -ҳаракатлар ва сиёсатлар давом эттирилмоқда.

 

 

Ёрлиқ