Теҳрон жума намози хутбалари
Имом-хатиб ИШИД йўқ қилинганини олқишлади
ИШИДнинг йўқ қилингани Америка, Исроил ва халқаро сионизмнинг шармандалиги
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий бугунги хутбаларида ИШИД террорчи гуруҳининг нобуд бўлганига ишора этиб, Америка, сионистик режим ва Арабистон минтақада қўзғолон, уруш, тўқнашув ва нотинчликларни яратмоқчи эканликлари, аммо уларнинг фитналари бартараф бўлганини баён этди.
Имом-хатибга кўра, инсоният тарихидаги жиноятлар мажмуаси ИШИД террорчи гуруҳида жамланади ҳамда масжидларни бузиш, гуноҳсиз одамларни ўлдириш, айримларни тириклайин ёқиш ва бошларини кесиш ушбу гуруҳ жиноятларининг бир бўлагидир.
Козим Сиддиқий ИШИД устидан бўлган ғалабада Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларининг доҳийларча раҳбарликлари, Ироқ шиалари пешвоси Оятуллоҳ Сиистоний, Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ҳамда Ироқ ва Суриянинг шаҳодатталаб халқи салмоқли ҳисса қўшганини ҳам таъкидлаб ўтди.