Лорижоний: Трамп Эрондан қўрқитиш сиёсатларни давом эттирмоқда
(last modified Mon, 27 Nov 2017 13:17:32 GMT )
ноябр 27, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • Лорижоний
    Лорижоний

Эрон ислом жумҳурияти парламенти раиси сўзлаган нутқида АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондан қўрқитиш сиёсатларини давом эттириши билан дунё мамлакталарининг Эрон билан алоқалари йўлига монеа яратишни мақсад қилган деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясига кўра, кеча Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  Теҳронда Европа парламентидаги Эрон исломий жумуҳрияти билан алоқалар гуруҳининг раиси Янис Левандовскийни қабул қилганида Теҳрон давлатини Баржом дастурига риоя қилиб келаётганига ишора қилар экан,  Эронга қарши АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг барча асоссиз иддаоларини ушбу келишув яъни Баржом дастурини ижро этиш йўлига тўсқинлик яратишига рухсат бермаслик лозим деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси  Али Лорижоний  шунингдек  АҚШ ва унинг иттифоқчиларини терроризмни қўллаб қувватлаётгангиини таъкидлаб, Толибон, ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳ ва гуруҳчалар бу мамлакатлар томонидан ташкил этилган деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси  дедики, Теҳрон давлати  терроризмга қарши кураш йўлида бор куч- қудратини ишга солаётганини маълум қилди.

Европа парламентидаги Эрон ислом жумҳурияти билан алоқалар гуруҳи раиси Янис Левандовский ҳам бу учрашувда  Европа иттифоқини Баржом дастурига риоя қилаётганига тўхталиб, Европа   Эрон ислом жумҳуриётининг ёнидадир деб айтди.

Левандовский шунингдек  терроризмга қарши кураш йўлида Эрон ислом жуҳуриятининг саъй ҳаракатларини қадрлаб, Эрон давлатини терроризмга қааши кураш йўлидаги ҳатти-ҳаракатлари ҳеч кимга сир эмас деб аниқлик киритди.