Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ нуқтаи назаридан ваҳдат ва ислом динининг ваҳдатга чорловчи хусусиятларига бир назар
(last modified Sun, 03 Dec 2017 08:15:18 GMT )
декабр 03, 2017 13:15 Asia/Tashkent

Ваҳдат ҳафтаси ваҳдат мафҳуми ҳақида андеша қилиш, ислом дунёсида ҳақиқий бирлашув ва иттифоққа эришиш учун ислом дини суюкли пайғамбарининг сийратлари ва қуръоний пок андешалардан ибрат-намуна олиш учун муносиб бир фурсатдир.

Мусалмонлар орасида ваҳдат ривожланган ислом динининг муҳим усуллари ва Қуръоннинг муҳим пойдиворларидан бири ҳисобланади. Қуръон турли оятларда мусалмонлар орасида ваҳдатни ижод этиш заруратини таъкидлаш зимнида, ихтилофларни эса ислом дунёси мағлубиятга юзмаюз бўлишининг сабаби деб билади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ва ваҳдат ҳафталигининг меъмори Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ инқилобий ва диний ушбу арсада фаолият олиб борган буюк пешволардан эдилар. Ислом дунёсининг масалалари ҳақидаги Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг баён этган андешаларига бир назар ташланса шу нарса аниқ бўладиким, ул ҳазратнинг кўп таъкидлаган муҳим масала бу ислом дунёсида ваҳдатни ижод этиш ва исломий умматнинг қудрати ва иззат-эътиборини қайта тиклашдир. Имом Ҳумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг сиёсий андешалари фасодлик ва зулмга қарши кўраш олиб бориш жиҳатида инқилобий бўлиш ва зўравон қудратлар ҳукмронлигини йўққа чиқариш билан бирга ислом уммати ўртасида ҳамдиллик ва ваҳдатни ижод этиш моҳиятига эгадир. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу икки муҳим масала, яъни зўравон қудратларга қарши инқилобий амал қилиш ҳамда қуръоний ва исломий таълитмотлар асосида барча арсаларда ҳамдиллик ва ваҳдатга эга бўлишни душманлар устидан ғалаба қозониш йўлини кўрсатдилар. Ана шу андешалар эдиким, 20 асрнинг энг буюк сиёсий воқеаси унвонида милодий 1979 йили Исломий Инқилоб ғалабани қулга киритди.       

Исломий Инқилобнинг сиёсий ва ғоявий асослари диний эътиқодлар ва қавм-қабилаларга чегараланиб қолмай Эроннинг барча халқи ўртасида бирдамлик ва ваҳдат руҳиясини мустаҳкамлаш ҳамда инқилобий иймон ва иродага асосланган.

Бу заминада Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ислом дунёсининг мушкулотлари ва масалаларига огоҳлик билан махсус эътибор қаратишлари ва таъкидлашлари билан бирга исломий умматнинг ваҳдати ҳақидаги баҳс-мунозараларни таҳлил этиб, исломий раҳбарлар ва барча мусалмонларни ваҳдатни ижод этиш учун сайъ-ҳаракат қилиш, исломий уммат мушкулотларини ҳал этиш ва ислом дунёсида Ғарбга мойиллик этиш афкорини бартараф этишга чақирардилар.  Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ бу доирада шунингдек Фаластин масаласига жиддий аҳамият қаратиб мусалмонларни Фаластиннинг мазлум халқини қатъийлик ва ошкора ҳимоят этишга даъват этардилар ва шунга асосан сиёсий бир ташаббускорлик билан Рамазон ойининг охирги жума кунини “Қудс куни” деб ном қуйиш ва ҳар йили мусалмонларни ушбу кунда кўча намойишлар барпо этишга даъват этиш билан бирга исломий уммат ваҳдатини мустаҳкамлаш учун замина яратдилар.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ бу арсада ислом оламининг уйғонишини ҳам баён этган эдилар. Ислом дунёси Эроннинг инқилобий халқидан ибрат-намуна олишини таъкидлаб, ҳаммани ислом дунёсида уёғониш наҳзатини ижод этиш йўлида таблиғотий ва ғоявий сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш учун даъват этардилар. Бугун Эрон халқи босиб ўтаётган йўл ислом душманлари баробарида уша ваҳдат ва инқилобий ҳаракат йўлидир ва бу халқ ваҳдат ва устуворликни амал ва кўраш майдонида исботлади.  

 

Ёрлиқ