Эрон ўзининг ҳарбий базаларини Россия ихтиёрига тақдим этмаган
(last modified Wed, 17 Aug 2016 11:57:42 GMT )
август 17, 2016 16:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ўзининг ҳарбий базаларини Россия ихтиёрига тақдим этмаган

Эрон Россия билан минтақадаги террорчиларга қарши курашда ҳамкорликларни амалга ошириб келади, лекин Эрон ўзининг ҳарбий базаларини Россия ихтиёрига тақдим этмаган

Эрон парламенти раисига кўра, Эрон Россия билан минтақадаги террорчиларга қарши курашда ва террористик бўҳронни ҳал этишда ҳамкорликларни амалга ошириб келади, лекин Эрон ўзининг ҳарбий базаларини Россия ихтиёрига тақдим этмаган. Эрон парламенти ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний чоршанба кунги чиқишида, Россия жанговор самолётларининг Эронда жойлаштирилгани ҳақидаги саволга жавобан шундай айтдики, Эрон Россия билан Сурия сингари минтақа масалалари хусусида иттифоқчи сифатида ҳамкорлик қилади, аммо бу Эрон Россияга ўз ҳарбий базаларини тақдим этади дегани эмас. Али Лорижонийнинг таъкидлашича, Эрон Конституциясининг 146 моддасига биноан ҳар қандай хорижий ҳарбий базаларнинг Эрон юртида жойлаштирилиши тақиқланган. Унга кўра, Эрон Россия билан айрим минтақа давлатлари ва АҚШ томонидан ташкил этилган террорчи гуруҳларга қарши курашиш мақсадида ҳамкорлик қилади.