Зариф: Каспий денгизи атрофидаги мамлакаталар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш керак
(last modified Tue, 05 Dec 2017 13:08:35 GMT )
декабр 05, 2017 18:08 Asia/Tashkent
  • Каспий денгизи атрофидаги мамлакаталар
    Каспий денгизи атрофидаги мамлакаталар

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Москвада бошланган Каспий денгизи соҳиллари мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг 7 чи йиғилишида бу мамлакатлар ўртасида ҳамкорликларни янада кенгайтириш таклифи билан чиқди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  шунингдек  Капсий денгизи доирасидаги мамлакталар бу денгизнинг ҳуқуқий режими конвенсиясини амалга оширилиши билан бир вақтда  муштарак инвестиция жамғармаси,  ягона божхона, божхона солиқлари ва   тарифпларни бирлаштириш, эркин ва махсус иқтисодий  минтақаларда ҳамкорилк қилишлари  транзит ва юк ташишга оид муштарак ширкатларни таъсис қилиш,  маданий ва ижтимоий алоқаларни мукаммалаштириш ва кенгайтириш, туризмни янада ошириш,  виза бериш жараёнини осонлаштириш  ва  маслаҳатлашувлар ва музокаралар билан визани бекор этишга ҳаракт қилишлари зарурлигини таклиф қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида  Каспий денгизи атрофидаги мамлакатларни  бу денгиз масалаларини  ҳал этиш, ўз ҳудудларини  бир бириига қарши  ҳарбий ҳужумлар уюштирилиши учун бошқа  мамлакатлар ихтиёрига топширмаслик,  5 мамлакат монополияси билан бу денгизда денгизчиликни йўлга қўйиш,  денгиз минтақаларини тайинлаш, ҳамда Каспий денгизининг ҳуқуқий режими конвенсияси лойиҳаси каби аксар мавзуларида бир хил қараш ва муштарак нуқтаи назарга эга бўлишганини таъкидлади.

Айтиш керакки бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида  Каспий денгизи зоннасидаги 5 мамлакат яъни Эрон, Россия, Озарбойжон республикаси, Туркманистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлариниг навбатдаги йиғилиши  бошланди.

Ёрлиқ