Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби ахборот анжумани ўтказди
Британия ташқи ишлар вазирининг Теҳронга уюштирган расмий сафари давомида турли соҳалар бўйича кўплаб масалалар мажмуаси кенг қамровда ўрганиб чиқилди
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котибига кўра, Британия ташқи ишлар вазирининг Теҳронга уюштирган расмий сафари давомида турли соҳалар бўйича кўплаб масалалар мажмуаси кенг қамровда ўрганиб чиқилди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг Теҳронга қилган сафари ва АҚШ президентининг Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ҳақида қабул қилган қарори бўйича берилган саволга жавобан шундай айтдики, ушбу сафар олдиндан режалаштирилган бўлиб, мазкур сафарни бошқа масалалар билан аралаштирмаслик керак.
Баҳром Қосемийнинг изоҳ беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Қудс шаҳрининг Сионистлар пойтахти сифатида эълон қилиши ортидан жаҳон мамлакатларининг омма афкори Трампнинг шармандали ҳатти-ҳаракатларига кескин эътирозлар билдиришди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби БМТнинг махсус ишчи гуруҳларининг Ямандан Арабистонга қарата отилган ракетанинг Эронда ишлаб чиқарилгани ҳақида нашр этган хабарларига муносабат билдириб шундай айтдики, БМТнинг тадқиқот гуруҳлари томонидан эълон қилинган ушбу ҳисобот ғаразли мақсадларни кўзда тутган бўлиб, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга ва ҳужжатга эга эмас.
Қосемийга кўра, Эроннинг Яман бўйича позицияси очиқ-ойдин бўлиб, ушбу мамлакатнинг ички ишларига арашламайди. Фақат Яманнинг мазлум халқи бошидан кечираётган вазиятни оммага ошкор қилиш учун дунё миқёсида ҳаракат қилади холос.