Теҳрон жума намози хутбалари
Яманга Эрон ракеталар билан ёрдам қилгани бобидаги Американинг иддаолари асоссиздир
Теҳрон жума намозининг муваққат имом -хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний бугунги хутбаларда деди:Яманда ясалган ракеталар. мутахассисларнинг айтишича, Эроннинг иши эмас ва Эрондан Яманга ракета юборилгани бобида ҳам бирон нишон мавжуд эмас.
Имом-хатибга кўра, минтақада уруш давом этиши ва Яман бомбалар остида қолиши учун Америка Саудия Арабистонига миллиардлаб долларга қурол сотади. Аммо бирон мамлакат бунга эътироз қилмайди.
Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши қилаётган ҳаракатларидан мақсади минтақада Американинг мағлубиятини хаспўшлаш учун эканлигини баён этди.
Теҳрон жума намозининг муваққат Имом-хатиби илова қилди:Америка доимий тарзда Исломга қарши амал қилади ҳамда ИШИД террорчи гуруҳини Саудия Арабистони билан яратгани Ислом душманлари фитналарининг самарасизлигига сабаб бўлди..