Вилоятий: Фаластин мавзуси илгаригидек ислом дунёсининг энг муҳим масаласидир
(last modified Tue, 26 Dec 2017 14:08:04 GMT )
декабр 26, 2017 19:08 Asia/Tashkent
  • Вилоятий
    Вилоятий

Халқаро масалалар бўйича Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси Фаластин мавзусини илгаригидек ислом оламининг энг асосий ва муҳим масаласи эканлигини таъкидлади.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар беришича, бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини Халқаро масалалар ишларидаги  маслаҳатчиси ҳамда Исломий ўйғониш Халқаро анжумани котиби Али Акбар Вилоятий ўтказилган матбуот конференцияда   Қуддуси шарифни сионистик режимнинг янги пойтахти сифатида  АҚШ давлатининг расман тан олгани ва  Вашингтон элчихонасини бу минтақага кўчириш тўғрисидаги қарорига нисбатан  бутун жаҳон хусусан ислом оламининг кенг қамровли аксиламаллари бу масалани жуда муҳим эканлиги хусусан мусулмон халқлар учун асосий масала эканлигини кўрсатиб берди деб таъкидлади.

Халқаро ишларидаги Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси ўз сўзларида  Қуддуси шарифни сионистик режимнинг янги пойтахти этиб эълон қилинишига  БМТ Бош Ассамблеясида дунёнинг турли мамлакталарини қарши овоз беришгани  дунё оммавий афкорининг ҳушёрлиги ва огоҳ эканликларининг  далилидир деб айтди.