Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Америка жаҳон ҳукуматларининг энг золими ва коррупциялашганидир
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Американинг Эронда мазҳаблараро низо ва қавмлар ўртасида можаро ҳамда сиёсий ихтилофлар келтириб чиқаришга қаратилган йирик миқдордаги харажатлари ва чигаллашган лойиҳаларини фойдасиз ва натижасиз деб атадилар
Исломий инқилоб муаззам раҳбари бугун чоршанба куни Эрон бўйлаб исломий тарғибот ва ташвиқотни мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ва масъуллари билан учрашган чоғларида Америка режимини дунёдаги ҳукуматларнинг энг золими ва энг коррупциялашгани деб атади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари идорасининг матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда Имом Ҳусайн Аскарий "а"нинг таваллуд топган кунлари ва 2009 йил 30 декабрдаги халқнинг қаҳрамонлигини қадрлаш куни билан табриклаб шундай айтдиларки, АҚШнинг ИШИД террорчилик гуруҳини ва такфирчи террорчиларни ҳимоя қилиши ҳамда золим ва диктатор ҳукуматлар билан жумладан Ол Сауд билан яқиндан ҳамкорлик қилиши шунингдек, сионистик режимнни қўллаб-қувватлаши ҳамда Яманда ҳар куни халқни қирғин қилиб келаётган жинояткорларни ҳимоя қилиши Америка режимининг разил ва ярамас моҳиятини очиқ ойдин намоён этди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америкадаги ирқий камситишларга ва ушбу мамлакатнинг суд идоралари тизимига ишора қилиб шундай айтдиларки, мавжуд муаммоларга ва асосли эътирозларга қарамай улар бошқа юртларнинг суд идораларини жумладан Эроннинг диний суд маҳкамасини айблашади.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Американинг Эронда мазҳаблараро низо ва қавмлар ўртасида можаро ҳамда сиёсий ихтилофлар келтириб чиқаришга қаратилган йирик миқдордаги харажатлари ва чигаллашган лойиҳаларини фойдасиз ва натижасиз деб атадилар ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, илоҳий мадад билан Эрон халқи ва исломий тизим барча соҳада Американи маъюс қилди.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятини кун сайин иқтидор билан тараққий этиб бораётгани ва ривожланишда давом этишини таъкидлаб шундай айтдиларки, ушбу тараққиёт йўли Американинг ҳозирги президенти даврида ҳам давом этаверади. Эрон ислом жумҳуриятини халқаро майдондан чиқарариб юбориш ёки бўлмасам заифлаштириш каби ҳаракатларнинг барчаси саробга айланади.
Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Американинг ноқулайликлар ва тартибсизликлар келтириб чиқаришга қаратилган уринишларига ва халқни ишончсизлик ва умидсизликка олиб келишга қаратилган саъй-ҳаркатларига ишора қилиб шундай айтдиларки, 30 декбар куни халқ шу каби ўйинларга ўзларининг жавобларини беришди, дин ва инқилоб қадриятларини ҳимоя қилишди. Албатта бугунги кунда ҳам қадриятлар устида қатъий баҳс мунозалар мавжуддир.