Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотлари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i27491-Исломий_инқилоб_муаззам_раҳбарининг_баёнотлари
Исломий инқилоб муаззам раҳбари кеча чоршанба куни Эрон бўйлаб исломий тарғибот ва ташвиқотни мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ва масъуллари билан учрашган чоғларида Америка режимини дунёдаги ҳукуматларнинг энг золими ва энг коррупциялашгани деб атадилар 
(last modified 2018-10-15T12:40:25+00:00 )
декабр 28, 2017 08:36 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбари кеча чоршанба куни Эрон бўйлаб исломий тарғибот ва ташвиқотни мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ва масъуллари билан учрашган чоғларида Америка режимини дунёдаги ҳукуматларнинг энг золими ва энг коррупциялашгани деб атадилар 

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг  баёнотлари”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Исломий инқилоб муаззам раҳбари кеча чоршанба куни Эрон бўйлаб исломий тарғибот ва ташвиқотни мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ва масъуллари билан учрашган чоғларида Америка режимини дунёдаги ҳукуматларнинг энг золими ва энг коррупциялашгани деб атадилар. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда Имом Ҳусайн Аскарий "а"нинг таваллуд топган кунлари ва 2009 йил 30 декабрдаги халқнинг қаҳрамонлигини қадрлаш куни билан табриклаб шундай айтдиларки, Америка қўшма штатларининг ИШИД террорчилик гуруҳини ва такфирчи террорчиларни ҳимоя қилиши ҳамда золим ва диктатор ҳукуматлар билан жумладан Ол Сауд билан яқиндан ҳамкорлик қилиши шунингдек, сионистик режимни қўллаб-қувватлаши ҳамда Яманда ҳар куни халқни қирғин қилиб келаётган жинояткорларни ҳимоя қилиши Америка режимининг разил ва жирканч моҳиятини янада очиқ ойдин намоён этди. 

     Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америкадаги ирқий камситишларга ва ушбу мамлакатнинг суд идоралари тизимига ишора қилиб шундай айтдиларки, мавжуд муаммоларга ва асосли эътирозларга қарамай улар бошқа юртларнинг суд идораларини жумладан Эроннинг диний суд маҳкамасини айблашади. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Американинг Эронда мазҳаблараро низо ва қавмлар ўртасида можаро чиқариш ҳамда сиёсий ихтилофлар келтириб чиқаришга қаратилган йирик миқдордаги харажатлари ва мураккаб лойиҳаларини фойдасиз ва натижасиз деб атадилар ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, илоҳий мадад билан Эрон халқи ва исломий тизим барча соҳада Американи маъюс қилди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятини кун сайин иқтидор билан тараққий этиб бораётгани ва ривожланишда давом этишини таъкидлаб шундай айтдиларки, ушбу тараққиёт йўли Американинг ҳозирги президенти даврида ҳам давом этаверади. Эрон ислом жумҳуриятини халқаро майдондан чиқариб юбориш ёки бўлмасам заифлаштириш каби ҳаракатларнинг барчаси саробга айланади. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Американинг ноқулайликлар ва тартибсизликлар келтириб чиқаришга қаратилган уринишларига ва халқни ишончсизлик ва умидсизликка олиб келишга қаратилган саъй-ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдиларки, 30 декбар куни халқ шу каби ўйинларга ўзларининг жавобларини беришди, дин ва инқилоб қадриятларини ҳимоя қилишди.

     Албатта бугунги кунда ҳам қадриятлар устида қатъий баҳс мунозалар мавжуддир. Америка мустабид тизимининг моҳияти Эрон миллати учун кўп маротаба ўз исботини топган. Аммо, шубҳасизки Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Американинг ҳақиқий моҳияти хусусида билдирган баёнотида Американинг минтақадаги ёвузлик мақсадларига қарши жиддий кураш олиб бориш ва огоҳликка даъват этилияпти. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотида бир нечта муҳим жиҳатларга алоҳида урғу бериб ўтилган ва шундай таъкидландики, Американинг минтақадаги узоқ муддатли режаси ва лойиҳасида ҳушёрликни сақлаш зарурлиги эслаб ўтилган. Биринчи муҳим томони шундаки, америкаликлар зоҳирий иддаоларига хилоф равишда минтақада терроризмни таг-томири билан йўқ қилишни исташмайди. Аксинча уларнинг ўзлари минтақа халқларига қарши террорчилик гуруҳларини ташкил этишади ва минтақадаги тинчликни издан чиқаришади. Иккинчи жиҳати шундаки, Америка ҳар доим исломий мамлакатларнинг иқтидори билан хусусан Исломий жумҳурият тизимига қаршилик қилиб келган.

      Учинчи муҳим томони шундаки, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг хавфсизлик билан бирга ривожланиш ҳақида таъкидлари нафақат исломий жумҳурияти тизими учун балки барча мустақил мамлакатлар учун стратегик аҳамиятга эгадир. Американинг ҳақиқий мақсади минтақада халқлар ўртасида жанжал ва зиддият келтириб чиқариш бўлиб, ушбу мақсадга етиш учун ҳар қандай усуллардан фойдаланади. Оқибатда минтақа мамлакатлари ўртасида ички муаммолар ва келишмовчиликлар авж олади. Америкалик машҳур назариётчи Невам Чамеский америкалик расмийларнинг баёнотларини танқид қилиб шундай айтдики, Америка қўшма штатлари Эронни сулҳ учун энг катта таҳдид деб билади, ваҳоланки дунё ҳамжамияти ва жаҳон халқлари Американинг ўзини сулҳ учун катта таҳдид деб ҳисоблашади. АҚШ дунёдаги кўплаб урушларнинг ва халқаро низоларнинг сабабчисидир. Шунингдек, 1953 йил август ойида Эроннинг қонуний давлатига қарши давлат тўнтаришини амалга оширган асосий омил ҳам Америка бўлади. Америка қўшма штатларининг давлати Эронни минтақада беқарорлик келтириб чиқаришда айбдор деб эълон қилади. Лекин, Американинг ўзи  ИШИД террорчилик гуруҳини вужудга келтириб минтақанинг тинчлигига раҳна солди ва халқларни қирғин қилди.

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.