Ҳасан Руҳоний: Душманлар Эроннинг муваффақиятлари ва тараққиётидан асабийлашган
(last modified Mon, 01 Jan 2018 12:15:34 GMT )
Январ 01, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Душманлар Эроннинг муваффақиятлари ва тараққиётидан асабийлашган
    Ҳасан Руҳоний: Душманлар Эроннинг муваффақиятлари ва тараққиётидан асабийлашган

Эрон миллатининг турли соҳалардаги муваффақиятлари хусусан иқтисодий, сиёсий йўналишдаги ютуқлари минтақавий душманларни асабийлаштирди.

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон миллатининг турли соҳалардаги муваффақиятлари хусусан иқтисодий, сиёсий йўналишдаги ютуқлари минтақавий душманларни асабийлаштирди.

Ҳасан Руҳоний бугун душанба куни Эрон парламентининг махсус комиссияси раислари билан ўтказилган йиғилишда охирги кунларда Эроннинг айрим минтақаларида юз бераётган эътирозлар ва йиғинларга ишора қилиб шундай айтдики, одамларнинг танқиди ва эътирозлар таҳдид эмас балки қулай фурсатдир. Эрон миллатининг ўзи қонун бузувчилар ва тартибсизликлар келтириб чиқарувчиларга жавоб беради. 

Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, Эрон миллатининг жаҳондаги сиёсий ғалабаси жумладан Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эрон ядровий дастури бўйича қабул қилинган келишувнинг ижро этилиши ва минтақада терроризмга қарши курашдаги муваффақият ва Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияларининг барбод бўлиши ҳамда Америка ва минтақанинг айрим босқинчи мамлакатларининг Эрон халқига қарши душманлиги ҳам барҳам топди. 

Ҳасан Руҳоний АҚШнинг ядровий келишувдаги мағлубиятига ишора қилиб шундай айтдики, икки мамлакатнинг бири ва босқинчи манфур режимдан бири ядровий дастурга доир битимни поймол этишда қўллаб-қувватлади холос. Лекин дунёнинг бошқа мамлакатлари ушбу мамлакатга қарши қатъий туришди.   

Ёрлиқ