Американинг Хавфсизлик кенгашидаги Эронга қарши ҳаракатлари натижасиз тугади
(last modified Sat, 06 Jan 2018 13:45:26 GMT )
Январ 06, 2018 18:45 Asia/Tashkent
  • Американинг Хавфсизлик кенгашидаги Эронга қарши ҳаракатлари натижасиз тугади
    Американинг Хавфсизлик кенгашидаги Эронга қарши ҳаракатлари натижасиз тугади

АҚШнинг босими билан Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашида Эрондаги тартибсизликлар мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилиш ҳеч қандай натижасиз тугади

БМТ Хавфсизлик кенгашининг очиқ йиғилишида аъзо давлатлар Америкага қарши туришди ва Вашингтонга ўзининг сиёсий мақсадларини амалга ошириш учун қулай фурсатни қўлга киритишига рухсат бермади. 

Американинг БМТдаги доимий вакили Ники Ҳейли, АҚШнинг Эрон ички ишларига аралашишга доир йирик кўламдаги ҳужжатлари борлигини айтиб шундай таъкидладики, Вашингтон Эрондаги тартибсизликлар келтириб чиқарганларни қўллаб-қувватлайди. 

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эроннинг ички ишларига аралашмаслиги ва бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни муҳокама қилмаслиги керак. Бу ҳақда Хитойнинг БМТдаги доимий вакили У Хайтао Эрондаги норозилик намойишлари бўйича ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Хайтаонинг айтишича, Хитой Эрондаги охирги воқеаларни эътиборга олган ва “Эрон ҳукумати ва халқи саъй-ҳаракатлари ёрдамида Эрон барқарор бўлиб қолиши ва ривожланишда давом этишига умид қилади ва ишонади”. “Эрондаги вазият халқаро тинчлик ва хавфсизликка ҳеч қандай хавф солмайди ҳамда Хавфсизлик кенгаши кун тартибига киритилмаган”, деб айтган дипломат.

Унинг таъкидлашича, БМТ низомига кўра, “Хавфсизлик кенгашининг асосий вазифаси халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш” ҳисобланади, шу сабабли кенгаш бирор-бир давлатнинг ички ишларини, у ердаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни муҳокама қилмаслиги керак. Хайтанонинг айтишича, “Эрондаги вазият Хавфсизлик кенгаши ваколатларига кирмайди”. 

Париж Вашингтоннинг Эрондаги ҳодисаларни баҳолашига қўшилмайди. Франциянинг БМТдаги доимий вакили Франсуа Делаттр АҚШни Эрондаги вазиятни ўз фойдасига қўллашдан огоҳлантирди.

“Эронда охирги кунларда юз бераётган ҳодисалар қанчалик хавотирли бўлмасин, моҳиятан улар халқаро тинчлик ва хавфсизликка хавф солмайди”, деб айтган Франциянинг БМТдаги доимий вакили. 

Ёрлиқ