Зариф: Баржомга қарши ҳар қандай ҳаракат "номақбулдир
-
Зариф
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Баржомни заифлаштириш ва кучсизлантиришга қаратилган ҳар қандай ҳатти -ҳаракатни қабул қилиб бўлмас ҳол экналигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули, Франция, Германия ва Британия ташқи ишлар вазирлари билан учрашганидан кейин Твиттер тармоғида ёздики, Брюсселда бўлиб ўтган бу учрашвнинг натижаси Эрон давлатини Баржом дастурига риоя қилишини тасдиқлади. Эрон халқи Баржом имтиёзларидан фойдаланиш ва бу дастурга қарши қаратилган ҳар қандай ҳаракатни номақбул деб билишга ҳақлари бор.
Зариф ўз сўзларда Европа иттифоқи ва Европанинг 3 мамлакати ҳам фақат барча томонлар бу дастурни риоя қилганида Эрон бу чорчубда амал қилишни давом эттришини яхши биладилар деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ТИВ раҳбари Брюсселда Европа ташқи сиёсати масъули Федерика Могерини, Франция ташқи ишлар вазири Жан Ивес Ле Дрин, Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл ва Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсонлар билан учрашиб мулоқот қилди.
Томонлар бу йиғилишда кўптомонлама дипломатик бир ютуқ бўлган Баржом дастурини барча томонлар ва Европа давлатлари томонидан риоя қилишини таъкидладилар.