Инқилоб Раҳбари таъзия изҳор этдилар
(last modified Mon, 15 Jan 2018 09:53:22 GMT )
Январ 15, 2018 14:53 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эроннинг нефт ташувчи танкерида юз берган ҳодиса ортидан бир гуруҳ эронликларни қурбон бўлгани муносабати билан Эрон халқи ва қурбон бўлган шахслар оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этдилар.

 Инқилоб раҳбарининг баёнотида   Эроннинг нефт ташувчи танкерида юз берган ёнғин ва бу кемани ғарқ бўлганининг мусибатли  ва қайғули ҳодисасида бир гуруҳ фуқароларимизни қурбон бўлгани муносабати билан Эрон халқи ва бу шахсларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб уларга сабри жамил тилайман деб келтирилган.

 Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек, ушбу қаҳрамонлар ва азиз инсонлар ўз вазифасини бажариш ва ўз ватанига хизмат қилиш йўлида ўз жонини  қурбон қилдилдар. Қурбон  бўлган шахслар яқинларига Аллоҳдан чексиз сабру бардош тилайман деб таъкидладилар.

Ёрлиқ