Инқилоб раҳбари: Қуддус масаласида АҚШнинг номаъқул ишлари натижа бермайди
(last modified Wed, 17 Jan 2018 07:01:05 GMT )
Январ 17, 2018 12:01 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари
    Инқилоб раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Қудудс борасидаги АҚШнинг сўнгги позицияси ва ҳаддан зиёд номаъқуллигига ишора қилиб дедиларки, АҚШ ўз мақсадларига эриша олмайди ва барча саъй- ҳаракатлари ҳам натижасиз қолади.

Кеча Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Ислом ҳамкорлик ташкилотининг парламентлараро 13 чи конференциясида қатнашган меҳмонларини қабул қилганида  Фаластин мавзусини ислом оламининг энг муҳим ва асосий масаласи эканлигига тўхталиб,  Фаластин масаласига келганда бу мамлакатда бирдан учта ҳодиса  яъни ,  "Фаластин сарзаминини ишғол этилиши", " миллионлаб фаластинликларни оммавий тарзда сургун этилиши" ва  "инсониятга қаршпи уруш ва оммавий қирғин" га шоҳид бўламиз  деб айтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек,  Фаластинни ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг вазифаси эканлигини таъкидлаб,   сионистик режимга қарши кураш фойдасиздир деб ўймламаслик керак, балки  Парвардгор изн -иродаси билан    муқовимат кучларининг ўтган йилларда катта ютуқларга эришгани дек,  албатта сионистик режимга қарши курашлар  самара беради деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари бу учрашувда  мусулмон биродарларига душманлик қилиб   минтақада АҚШга кумаклашаётган ва сионистик режим билан ҳамкорлик қилаётган давлатлар худди Саудия Арабистонга ўхшаб   хиёнат қилишмоқда деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари исломий мамлакатлар ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорликларини таъкидлаб қўшимча қилиб айтдиларки,  унинг асли сабабчиси АҚШ ва сионистик режими бўлган ислом оламидаги хунрезликлар, уруш ва ихтилофларни сионистик режим манфаатига олиб келишига ижозат бермаслик керак.

Инқилоб раҳбари  АҚШ давлатининг боқша бир иддаосини  терроризмга қарши курашни иддао қилиши эканлигини таъкидлаб,  ҳақиқатни баён этиш ва  АҚШнинг ушбу асоссиз иддаоларини ошкор қилиш орқали оммавий афкор ва шахсиятларни огоҳ этиш керак деб аниқлик киритдилар.