Темир йўллардан фойдаланиш бўйича Эрон ва Туркманистон ҳамкорликлари кенгаймоқда
Сарахсда барпо бўлган йиғилишда ушбу заминада келишув меморандуми имзоланди
Мухбиримизнинг маълум қилишича, Хуросон темир йўли бош мудири Муҳаммадҳодий Зиёиймеҳр Эрон ва Туркманистон ўртасида 2017 йилда 2016 йил билан қиёслаганда транзит товарларини ташиш 20 фоиздан 66 фоизга ошганини баён қилган.
Зиёиймеҳр 2018 йилда ҳам ушбу ҳолат давом этишига умид билдириб, илова қилган: Эрон темир йўли ва Марказий Осиё темир йўллари, айниқса Туркманистон билан транзит товарларни темир йўллар орқали ташиш мезони янада ошади.
Барпо этилган Сарахс йиғилишида Эрон Ислом Жумҳурияти темир йўлларидан коридор сифатида фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ҳамда Сарахс-Бандар Аббос, ва Сарахс-Туркия темир йўл коридорида муносиб шароитлар яратиш муҳокама этилган муҳим мавзулардан эди.