Эрон ва Марказий Осиё давлатлари темир йўл орқали юк ташиш ҳажмини оширган
Эрон шимоли шарқидаги Хуросон темир йўл идораси бош директори 2016 чи йил билан таққосланганда Эрон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида темир йўл орқали товар айрибошлаш мезонини анча ошганлиги ҳақида хабар қилди.
Бугун Эроннинг Хуросон темир йўл идораси директори Муҳаммадҳодий Зиёиймеҳр ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатида дедики, ўтган йили Эрон ва Марказий Осиё ўртасида темир йўл орқали товар айрибошлаш ҳажми яъни экспорт, импорт ва транзит ҳажми 2 миллион 12 минг тоннага етган. Бу юклар Туркманистон билан Эроннинг Сарахс чегарасидан темир йўл орқали етказиб берилган.
Хуросон темир йўл идораси бош директори ўз сўзларида ушбу ҳажмдан 1 миллион 300 минг тоннаси транзитга тегишлидир. Транзит ҳажмини 2016 чи йил билан таққосланганда 50 фойизга кўпайгани маълум бўлади деб айтди.
Зиёиймеҳр шунингдек Туркманистон билан Эроннинг Сарахс чегарасидан темир йўл орқали товар айрибошловни қарйиб 45 фоийз эканлиги ва темир йўл орқали ҳамда қолган юклар эса Туркманистон ҳудуди орқали Марказий Осиёнинг бошқа республикаларига тўғри келишини таъкидлади.