Ҳасан Руҳоний: Исломий инқилоб ғалабаси тарихий ва сиёсий мўжизадир
Эрон ислом жумҳурияти президенти исломий инқилоб ғалабасини тарихий ва сиёсий мўжиза дея атади
Ҳасан Руҳоний душанба куни Фажр ўнкунлиги билан табриклаб шундай айтдики, агар Эрон халқининг кенг кўламли иштирок этиши, фидокорлиги, қатъиятлиги, жонкуярлиги ва матонати бўлмаганида эди, бутун дунёдаги қудратли давлатлар ҳимоясида бўлган Паҳлавий режими устидан ғалаба қозонишни имкони йўқ эди.
Ҳасан Руҳонийга кўра, ўша даврда жаҳон мустабидлари қўлни қўлга бериб исломий инқилобни рўёбга чиқишига ва муваффақиятга эришишига қаршилик кўрсатар эди. Бироқ, исломий инқилобнинг юз бериши жаҳон миқёсида умумий ғафлатда қолдирувчи воқеага айланди.
Негаки, диний пешво раҳбарлиги остида ва масжидлардаги намозхонларнинг уйғонишини ҳеч ким тасаввур қилмас эди ва ушбу йўл билан ғалабани қўлга киритди.
Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, исломий инқилоб воситасидан минтақадаги айрим асабийлашган мамлакатлар ўзларининг келажакларидан ташвишга тушди. Йирик қудратларнинг манфаатлари ҳам хавф остида қолди.
Исломий инқилобни хуш кўрмайдиганлар, исломий ғалабага 39 йил ўтган бўлишига қарамай, ҳанузгача Эрон миллатидан қасос олишни кўзлашмоқда.